Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, толиблар мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари ўз хатти-ҳаракатларини фаоллаштирди. Улар кундан-кунга янги туманларни ўз назоратига остига олмоқда. Вазият Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида кескинлашган.

Бир ярим мингдан ортиқ афғон ҳарбийси Тожикистон ҳудудига қочиб ўтди

© AP Photo / BURT HERMANТаджикско-афганская граница
Таджикско-афганская граница  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2021
Икки ҳафта ичида Афғонистон ҳукумат кучларининг 1500 нафарга яқин ҳарбий хизматчиси Тожикистон ҳудудига ўтди - Тожикистоннинг КХШТдаги доимий вакили
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Тожикистоннинг КХШТдаги доимий вакилига кўра, икки ҳафта ичида Афғонистон ҳукумат кучларининг 1500 нафарга яқин ҳарбий хизматчиси Тожикистон ҳудудига ўтди.
“Республика Афғонистондан келаётган чақирувларга ёлғиз ўзи бас кела олмайди, КХШТ аъзоларини ёрдам беришга чақирамиз”, - деди Тожикистоннинг КХШТдаги доимий вакили.
5 июл куни толиблар билан бўлган қуролли тўқнашувлар чоғида 1037 нафар Афғонистон ҳукумати ҳарбийлари шахсий таркибни сақлаш қолиш мақсадида Тожикистон ҳудудига чекингани ҳақида маълум қилинганди.
Қайд этилишича, тожикистонлик чегарачилар инсонийлик ва аҳил қўшничилик тамойилларига амал қилган ҳолда афғонистонлик ҳарбийларга ўз ҳудудига ўтишга рухсат берган.
Эслатиб ўтамиз, Душанбеда 13-14 июл кунлари Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилиш учун ШҲТ давлатлари ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала