Биринчи январдан давлат хизматчилари даромадлари декларация қилинади

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишУчастники мероприятия
Участники мероприятия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2021
Oбуна бўлиш
Декларацияни беришдан бош тортиш уни давлат хизматидан четлаштиришга ва жавобгарликка сабаб бўлади.
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Ўзбекистонда 2022 йил 1 январдан давлат хизматчилари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотлар, давлат корхоналари ва муассасалари раҳбарлари ва ўринбосарлариннинг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизими жорий этилади. Бу президент Шавкат Мирзиёев имзолаган янги коррупцияга қарши курашишга оид янги фармонда белгиланган.
Фармон билан уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ва мол-мулки ҳам декларация қилинади.
Декларацияни беришдан бош тортиш ва қасддан нотўғри маълумотларни киритиш уни давлат хизматидан четлаштиришга ва жавобгарликка сабаб бўлади.
2022 йил 1 январдан давлат хизматчиларига хорижда банк ҳисобрақамларини очиш, нақд пул маблағларини сақлаш ва бошқа мол-мулкка эга бўлиш тақиқланади.
Мансабдорнинг ўз шахсий манфаати мажбуриятларини объектив ва холис бажаришига таъсир кўрсатувчи ёки таъсир кўрсатиши мумкин бўлган вазиятлар манфаатлар тўқнашуви ҳисобланади.
Денежные купюры и монеты разных стран - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2021
Ўзбекистонда порахўрларнинг очиқ электрон реестри юритилади
Манфаатлар тўқнашувини ошкор қилиш ва олдини олиш бўйича чора кўрмаганлик жавобгарликни келтириб чиқаради.
Қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳалари ишлаб чиқилади:
- Жиноят кодексида коррупцияга оид жиноятлар тоифасига кирувчи моддаларнинг аниқ рўйхатини белгилаш;
- Коррупциявий жиноятларга жазони узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазо чорасигача кескин кучайтириш;
- даромадлар ва мол-мулкни декларациялашда аниқланган ноқонуний бойлик орттирганлик учун жавобгарлик ўрнатиш;
- коррупциявий жиноятлар содир этганларга енгиллаштирувчи нормалар қўлланилишига чекловлар белгилаш;
- “Манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш тўғрисида”ги;
- “Давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш тўғрисида”ги.
Янгиликлар лентаси
0