Жамият

Деновда мактаб директори талаба бўлган битирувчиларига нафақасидан стипендия ваъда қилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2021
80 ёшли педагог Хосият Қараеванинг нафақаси ойига 2,3 млн сўмни ташкил этади.
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Сурхондарё вилояти, Денов туманидаги 1-мактаб директори Хосият Қараева олий таълим муассасасига талабаликка қабул қилинадиган битирувчиларига ўз нафақа пулидан ҳар ой стипендия беришни ўз режасига киритди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
© Пресс-служба хокимията Сурхандарьинской областиДиректор общеобразовательной школы №1 Денауского района Хосият Караева
Директор общеобразовательной школы №1 Денауского района Хосият Караева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2021
Директор общеобразовательной школы №1 Денауского района Хосият Караева
Таъкидланишича, 65 йилдан буён мактабда ўқувчилар билимини ошириб келаётган, бугунги кунда таълим муассасасини ибратли бошқараётган 80 ёшли педагог ҳар ой оладиган нафақа пулини иқтидорли ўқувчиларга тарқатиб келади.
“Айни пайтда ўзининг 2,3 млн сўм нафақасини тўлиқ таълим сифатини ошириш, иқтидорли ўқувчиларни рағбатлантиришга сарфлашни режалаштирган Хосият Қараевани юртимизда фаолият юритаётган барча педагогларга ўрнак қилса арзийди”, - дейилган хабарда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала