Эронда Афғонистон ҳукумати делегацияси ва "Толибон" ўртасида музокаралар бошланди

© Sputnik / Евгений БиятовФлаг посольства Исламской Республики Иран на Покровском бульваре в Москве.
Флаг посольства Исламской Республики Иран на Покровском бульваре в Москве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2021
Oбуна бўлиш
Қатар пойтахтида 2020 йилнинг 12 сентябрида афғон ҳукумати ва толиблар ўртасида тинчлик музокараларига старт берилган эди.
ТОШКЕНТ, 7 июл – Sputnik. Эрон пойтахти Теҳронда чоршанба куни Афғонистон ҳукумати делегацияси ва "Толибон" радикал ҳаракати ўртасида музокаралар бошланди, деб хабар бермоқда ISNA агентлиги.
"Бугун Эронда Афғонистон ҳукумати вакиллари ва "Толибон" делегацияси иштирокида афғонлараро музокаралар бошланди", - дейилади агентлик хабарида.
Афғонистонда ҳукумат кучлари ва қишлоқ туманларида каттагина ҳудудларни эгаллаб олиб, катта шаҳарларга ҳужум бошлаган толиблар ўртасида кураш бормоқда.
Қатар пойтахтида 2020 йилнинг 12 сентябрида афғон ҳукумати ва толиблар ўртасида тинчлик музокараларига старт берилган эди.
Янгиликлар лентаси
0