Россия

Nature журналида “Спутник V”нинг самарадорлиги ҳақида мақола пайдо бўлди

© Sputnik / Фотобанкка ўтишПроизводство вакцины Sputnik V
Производство вакцины Sputnik V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2021
Россия вакцинасини дунёнинг ўнлаб мамлакатларида қўллашга рухсат берилган бўлсада, Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ҳалигача маъқулланмаган - ОАВ.
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. "Спутник V" Россия вакцинаси дунёнинг 70 мамлакатида қўллашга рухсат берилган, деб ёзмоқда Nature журнали.
Мақола муаллифи "Спутник V" COVID-19га қарши яратилган дунёда биринчи вакцина бўлганини ва ўнлаб давлатларда маъқулланганини, лекин глобал равишда тарқатиш учун ЖССТ томонидан тан олинмаганини қайд этган. Россия вакцинаси эълон қилинганда аксарият экспертлар уни синовлар тўлиқ якунланмасдан туриб рўйхатдан ўтказишда айблашган эди.
Тиббий соҳада нуфузли The Lancet журналида эълон қилинган мақоладан сўнг "Спутник V"га дунёда қизиқиш орта бошлаган эди. Бошида самарадорлиги 91,6 % деб эълон қилинган Россия вакцинанинг самарадорлиги бир неча миллион киши эмланганидан сўнг 97,6 % экани тасдиқланган эди.
Айрим давлат ва халқаро ташкилотлар томонидан билдирилаётган танқидларга қарамасдан "Спутник V" Жанубий Корея, Аргентина, Венгрия, Ҳиндистон, БАА ва бошқа қатор давлатларда рўйхатдан ўтказилган.
Nature журналидаги мақолада қайд этилишига кўра, "Спутник V"да бир эмас иккита аденовирус бор ва у вакцинанинг ҳимоя хусусиятини мустаҳкамлайди. Ундан ташқари AstraZeneca ва Johnson & Johnson препаратларига нисбатан Россия вакцинаси эмланганларда қон қуюлиши ёки бошқа салбий оқибатлар келтириб чиқармайди. Хусусан, кўплаб одамлар эмланган Аргентина ёки Сан-Маринода бундай ҳолат кузатилмаган.
Бугунги кунда "Спутник V"нинг иккала компоненти билан эмланганлар сони 20 миллиондан ошиб кетган. Вакцина хавфсизлиги ва самарадорлигини кузатиш давом этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала