Жамият

Ўзбекистонда Россияда бўлгани каби COVID-19га қарши мажбурий эмлаш жорий этилиши мумкин

Вакцинация - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2021
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков COVID-19 га қарши мажбурий эмлаш ғоясини маъқуллашини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков Ўзбекистонда коронавирусга қарши мажбурий эмлаш ғоясини тўғри деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у АОКАда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
“Менинг фикримча, мажбурий эмлаш — тўғри ғоя. Чунки биз ўзимизни эмлаш орқали ҳимоя қиламиз. Эмланиш орқали биз нафақат ўзимизни, балки атрофимизни ҳам касалликдан ҳимоя қиламиз. Эҳтимол, Россиянинг тажрибасини қўллаш керак, у ерда эмланмаганларга иш жойига боришга рухсат берилмайди”, - дейди у.
Отабековнинг сўзларига кўра, мамлакатда 3000 дан ортиқ эмлаш марказлари ва 800 та мобил гуруҳлар ташкил этилган, аммо эмлаш даражаси пастлигича қолмоқда.
“Афсуски, биз кунига 130−140 минг кишини эмлаяпмиз. Ҳозирга қадар Ўзбекистонда 4,2 млн дозадан ортиқ вакциналар ишлатилган. Деярли 700 минг киши бутун эмлаш курсини тўлиқ якунлади. Бу жуда кичик кўрсаткич”, — дея қўшимча қилди Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси.
Сўров
Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланиш мажбурий бўлиши мумкинлигига муносабатингиз?
Эслатиб ўтамиз, мамлакатда 1 апрелдан аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишлари бошланган эди. Биринчи навбатда 65 ёшдан катталар ва коронавирус инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори бўлган тиббиёт ходимлари эмланди. Куни кеча эмлаш гуруҳларига талабалар ҳам киритилди. Эмланган талабаларга контракт тўловида чегирма берилади.
Бугунги кунда дунёнинг қатор мамлакатларида, жумладан, Россиянинг бир қатор ҳудудларида айрим соҳа ходимларини коронавирусга қарши мажбурий эмлаш жорий этилган. Қолаверса, Ўзбекистонга қўшни давлат Қозоғистон ва Тожикистонда ҳам аҳолини мажбурий эмлаш белгиланган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала