Пандемиянинг ўта хавфли босқичи кирди - БССТ раҳбари баёноти

© AP Photo / Dar YasinСитуация с коронавирусом в Индии
Ситуация с коронавирусом в Индии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2021
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 7 июл - Sputnik. Коронавирус пандемиясининг жуда хавфли босқичи бошланди, деб баёнот қилди Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда вирусга қарши кураш инструментига эга - жумладан, энг аввало вакцинага эга бўлган давлатлар - чекловларни юмшатишмоқда.
"Бу орада эса, самарали воситаларга эга бўлмаган мамлакатлар госпитализация ва ўлимлар тўлқинларига дуч келишмоқда. Бу вазият вируснинг янги штаммлари билан янада оғирлашмоқда", — деб давом этди БССТ раҳбари.
Замначальника Службы санитарно-эпидемиологического благополучия и общественного здоровья (СЭС) Узбекистана Нурмат Отабеков. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2021
Хитойда ишлаб чиқарилган вакцина жуда хавфли экани ҳақидаги миш-мишлар асоссиз – Отабеков
Гебрейесуснинг фикрича, ушбу вазиятда ягона тўғри йўл — давлатлар ўртасида тестлар, вакциналар, медикаментлар ва ҳимоя воситаларини адолатли тақсимлашдир.
"Бу ракетасозлик ҳам, ёки хайрия ишлари ҳам эмас. Бу жамоатчилик саломатлигини сақлаш ва у умум манфаатларга жавоб беради", — деди у.
Ташкилот раҳбари вазият яхши томонга ўзгаришига умид борлигини айтди, хусусан, бу COVAX - вакциналарни тақсимлаш дастурида ўз ифодасини топаётганини қўшимча қилди.
Ампула Компонент I вакцины от коронавируса Спутник V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2021
Москвада ўсмирлар учун “Спутник V” тадқиқоти бошланди
Гебрейесус барча давлатларни ушбу йўналишда сайи-ҳаракатларни кучайтиришга чақирди.
БССТ маълумотига кўра, пандемия бошланганидан буён бутун дунёда 184 миллион коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилган, тўрт миллионга яқин беморлар вафот этган. Сўнгги вақтларда эса касалланиш ва ўлим ҳолатлари даражаси янада ортди.
Янгиликлар лентаси
0