“Барселона” академияси мураббийи Тошкентга келди

© Пресс-служба НОК УзбекистанаВ Ташкент прибыл тренер футбольной академии "Барселона"
В Ташкент прибыл тренер футбольной академии Барселона - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2021
Oбуна бўлиш
Тажрибали мутахассис Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан келган футбол мактаблари мураббийларига семинар машғулотларини ўтиб берди.
ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. “Барселона” академияси мураббийи Давид Санчес маҳорат дарсларини ўтиб бериш учун Тошкентга келди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.
Тажрибали мутахассис ЎФА мажлислар залида республиканинг турли ҳудудларидан келган футбол мактаблари мураббийларига семинар машғулотларини ўтиб берди. Ўқув-машғулоти мураббийлар билан очиқ савол-жавоб шаклида ўтказилди.
Игроки ФК Атлетико Мадрид - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.05.2021
“Атлетико Мадрид” Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказиши кутилмоқда
Маълум қилинишича, ҳамкорлик доирасида JFL-футбол мактаби тарбияланувчиларининг Испанияда ташкил этиладиган футбол академиялари ўртасидаги нуфузли мусобақада иштирок этиши режалаштирилган. Испанияда ташкил этиладиган йиғинларда “Барселона” ёшлар жамоалари билан назорат ўйинлари ўтказиш ҳам режа қилинмоқда.
Семинар давомида Давид Санчес ёш футбол мураббийларига ўзининг фойдали тавсияларини бериб ўтди ва уларга ўзи ишлаб чиққан футбол методологиясини презентация шаклида намойиш этди.
Тадбир якунида МОҚ раисининг биринчи ўринбосари, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов испаниялик мутахассисга миннатдорчилик билдириб, мунтазам ҳамкорликка ва амалий машғулотлар ўтказишга таклиф этди.
Янгиликлар лентаси
0