Колумнистлар

Эртага уруш бўлса: ОДКБ опергуруҳи тожик-афғон чегарасида ишламоқда

© Sputnik / Алексей Куденко / Фотобанкка ўтишСовместные учения с КСОР ОДКБ "Взаимодействие-2019"
Совместные учения с КСОР ОДКБ Взаимодействие-2019 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2021
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш 90 фоизга якунланди. Толиблар қатъият билан ҳокимият сари келмоқда.
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш 90 фоизга якунланди. Толиблар қатъият билан ҳокимият сари келмоқда. Россия қуролли кучлари ва Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти минтақадаги вазиятнинг шиддат билан ёмонлашувига - чегарада қатор манёвралар ва разведка ишларини олиб бориш билан муносабат билдирмоқда. КХШТ матбуот хизмати Sputnik нашрига ташкилотнинг тезкор гуруҳи Тожикистоннинг жанубий вилоятларига дала чиқишларини амалга ошириб, шунингдек, тожикистонлик ҳарбий қўмондонлар билан учрашувлар ўтказади.
Таджикско-афганская граница  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Бир ярим мингдан ортиқ афғон ҳарбийси Тожикистон ҳудудига қочиб ўтди
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бугун Москва Афғонистондаги воқеалар салбий ривожига катта эътибор қаратаётгани тўғрисида гапирди ва КХШТ доирасидаги мажбуриятлар тўлиқ кучда қолишини тасдиқлади. Дипломатнинг сўзларига кўра, РФ "ўз иттифоқчиларига нисбатан ҳар қандай тажовузкор боқинчилик ҳаракатларига йўл қўймаслик учун Тожикистоннинг Афғонистон билан чегарасида жойлашган Россия ҳарбий базаси имкониятларидан" фойдаланишга тайёр.
Сал олдин КХШТ тезкор гуруҳи Ташкилот бирлашган штаби раҳбари генерал-полковник Анатолий Сидоров бошчилигида тожик-афғон чегара ҳудудидаги вазиятни мониторинг қилиш учун Тожикистонга етиб келган эди. Ташкилот форматида қўшма чора-тадбирлар бўйича таклифлар тайёрланади. КХШТ матбуот хизмати Sputnik агентлигига маълум қилишича, яқин кунларда оператив гуруҳнинг Мудофаа вазирлиги ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара қўшинлари раҳбариятлари ҳамда Тожикистон Республикасидаги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан Тожикистоннинг жанубий ҳудудларига дала чиқишлари режалаштирилган. КХШТ жанубий чегараларида реал террористик хавф муаллақ турибди.
Боевики, запрещенного в РФ, движения Талибан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
“Толибон”* жангарилари Бадғисдаги қамоқхонага бостириб кириб, маҳбусларни озод қилди
Толиблар 6 июль куни туркман чегарасига чиқишди ва чегарадош мамлакатларга хавфсизлик кафолатларига ўхшаш ваъдаларни беришди. Аммо эртасига шимолий Багдис провинциясидаги қамоқхонага бостириб кириб (Туркманистон билан чегарадош), ўз халқи ва қўшни халқлар учун шубҳасиз хавф туғдирувчи хавфли жиноятчиларни озод этдилар.
Шу кунларда толиблар вакили Забиулла Можаҳид Қобулдаги ҳукумат Афғонистоннинг шимолий ҳудудларини ўз назоратига қайтара олмайди, дея баёнот қилди ва ҳаракат томонидан назорат қилинадиган ҳудудларнинг кенгайишини истисно этмади.
"Толибон"*нинг Қобул билан тинчлик музокаралари саботаж қилиниши (америкаликлар билан Дохадаги келишув асосида) ва ҳукумат кучлари билан шиддатли жанговар ҳаракатлар фонида, террорчиларнинг тинчлик ва хавфсизлик ҳақидаги ҳамма баёнотлари тарғибот найрангига ўхшамоқда.

Реал нишонлар ва воситалар

"Афганистан.Ру" нашри манбалари толибларнинг учинчи мамлакатларга зиён етказмаслик ҳақидаги ваъдаларига ишонишни узоқни кўра билмаслик, дея ҳисоблайдилар: "Сиёсатни тақиқланган уюшма ваъдалари устида қуриш қандай бўларкин, умуман тушунарсиз". "Толибон"* ИД* ва "Ал-Қоида"* билан муносабатларни узмаганини эътибордан четда қолдирмаслик лозим - Марказий Осиё давлатларига уч террористик уюшма иттифоқи таҳдид қилаётгани аён.
Флаг посольства Исламской Республики Иран на Покровском бульваре в Москве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2021
Дунёда
Эронда Афғонистон ҳукумати делегацияси ва "Толибон" ўртасида музокаралар бошланди
Жангариларнинг шимолий провинцияларда, Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон чегараларида фаоллашуви қўшнилар учун жиддий хавф туғдиради. Гар "Толибон"нинг ўзи бўлмаса, унинг иттифоқдошлари - ИД* ва "Ал-Қоида"* - "Толибон"* назорати остидаги ҳудуддан шимолга кенгайиш учун фойдаланишни исташлари эҳтимоли бор. Тожикистон билан чегарадош Бадахшонда кўп сонли ишидчилар борлиги, бу ҳудуд ҳарбий техника ўтиши учун қийин, аммо афғон жангариларининг Тожикистонга кириб бориши учун қулай бўлган ҳудуд эканлиги маълум.
The Wall Street Journal нашри хабар беришича: Тожикистонга бўлган "бош савдо дарвозасини" эгаллагач, толиблар чегара фаолиятини нормал ишлашини қайта тиклаш мақсадида республика ҳукумати, шунингдек, Ўзбекистон вакиллари билан боғланишга улгуришган.
Сал аввал американинг FDD's Long War Journal ҳарбий портали ўзбек, туркман ва тожик чегараларига яқин провинцияларнинг барча уездлари қарийб толиблар бошқарувида эканлигини қайд этган эди.
Шу тариқа, "Толибон"*нинг чегара олди зонасидаги назорати Душанбе, Тошкент ва Ашхободга у ёки бу сиёсий ҳамда иқтисодий шартларни илгари суриш (қўшни давлатлар ҳукуматларини юмшоқ "террор" қилиш) имконини беради. Афғонистондаги бундай "икки ҳокимлик" ҳолати Россия ва унинг Марказий Осиёдаги иттифоқдошларига ҳеч қандай яхши нарсани ваъда қилмайди.
Флаг Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2021
Сиёсат
Марказий ва Жанубий Осиё анжуманида кимлар иштирок этиши маълум бўлди
Бу орада эса, АҚШнинг Афғонистондан қўшинларни чиқариши деярли якунланли - Пентагон авиацияси 980дан ортиқ рейсларни амалга оширди ва 17 мингга яқин ускуна ва техникаларни Чет эл ҳарбий интервенциясининг шармандали якуни жангариларга янги куч ҳадя этмоқда.
Афғонистон президенти Ашраф Ғани толиблар "юз йил ўтса ҳам" ўз мақсадларига эриша олмайди, дея ишонади. АИР миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Ҳамдулла Моҳиб оптимистлик билан толиблар сиқуви оқибатида Тожикистон ҳудудига чекинган 2300 афғон ҳарбийлари Афғонистонга қайтарилгани ҳақида маълум қилди. Келаси ҳафтада Қобул 7та америка Black Hawk вертолётларини қабул қилиб олади. Умуман олганда, толиблар ҳукумат кучларидан қурол-аслаҳалар ва техникани муваффақиятли тортиб олишмоқда ва ҳатто "ортиқчаларини" Покистонга ўтказишмоқда. Уларда тез орада янги винтқанотли машиналар ҳам пайдо бўлиши эҳтимоли бор.

Тўлиқ жанговар шай ҳолат

Юзага келган хавотирли ва ностабил вазиятда Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия ҳақиқатан ҳам фақат ўз кучлари ва террористик гуруҳлар экспансиясига қарши курашиш воситаларига таянишларии мумкин. Ўзбекистон армияси тўлиқ жанговар шай ҳолатга келтирилган.
Йигирма минг захирадаги тожик ҳарбий хизматчилари мамлакатнинг жанубий сарҳадларини қўриқлаш учун хизматга чақириб олинди. Россия Афғонистон билан чегарада тартибни сақлаш учун Тожикистондаги 201-ҳарбий базасини исталган вақтда ишга туширишга тайёр ва жанубий йўналишда қатор турфа хилдаги маневрларни амалга ошириб келмоқда.
Министр обороны РФ Сергей Шойгу на полигоне Донгуз, где проходит основной этап стратегического командно-штабного учения Центр-2019. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2021
Колумнистлар
Марказий Осиёда “толибонга қарши фронт” ташкил қилиш - Шойгу миссияси
Тожикистонда 6 июль куни бўлиб ўтган тактик-парвоз машқлари пайтида 201-Россия ҳарбий базасининг Ми-24 ва Ми-8МТВ5 вертолётлари шартли душман уюшмасига қарши ракета ҳужумини уюштирди ва автомобиллар карвони, ўқ отиш нишонлари, қурол ва ўқ-дорилар сақланадиган жойларни имитация қилган 15та ер усти нишонларини муваффақиятли йўқ қилдилар. Бир кун олдин россиялик миномётчилар Ляур полигонида 3 минг метргача бўлган масофада 120 мм ли миномётлардан залп билан ўқ отишни машқ қилишган эди.
Тожикистонда ўтган ҳафтада 201-россия ҳарбий базасининг 3000 нафар ҳарбий хизматчилари иштирокида бешта тактик машқлар бўлиб ўтди. Самбули тоғ полигонида артиллериячилар 122 ммли 2С1 "Гвоздика" ва 120 ммли "Сани"самоход миномёти сингари артиллерия установкаларидан "Фара", "Соболятник", "Стрелец" юқори технологияли воситаларидан фойдаланган ҳолда ўқ отишларни машқ қилишди.
Граница Узбекистана и Афганистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Ўзбекистон Афғонистон билан чегарадаги вазиятни назорат қилмоқда – ДХХ
Эпизодлардан бирида С-300 ПС зенит-ракета тизимлари бўлинмаси расчетлари шартли душманнинг тезкор нишонларини аниқлаш ва электрон ракеталарни учиришни машқ қилдилар - агар террорчиларда юқорида тилга олинган Black Hawk вертолётлари пайдо бўлса, ушбу тажриба қўл келади. Умуман олганда, Марказий Осиё минтақасида ёзги машғулотлар давомида - Россия, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳудудларида тўққизта халқаро муштарак машқлар ўтказилади.
Ўзбекистонда Россия Марказий ҳарбий округи офицерлари - мотоўқчи, артиллерия, муҳандислик бўлинмалари, шунингдек, энг ўқитилган қўмондонлари, шунингдек, радиация, кимёвий ва биологик мудофаа бўйича мутахассислар - Сурияда орттирилган жанговар тажрибаларини маҳаллий ҳамкасблари билан ўртоқлашишади.
Дастурдан қуйидагилар ўрин олган: техник разведка воситаларидан фойдаланган ҳолда артиллерия оловини бошқариш бўйича дарслар, модернизация қилинган БТР-82 бронетранспортёрларининг қуролларидан фойдаланган ҳолда ўқ отиш машқлари, гранаталардан назорат ўқ отиш машқлари, мотоўқчилар бўлинмалари таркибида кундузги ва тунги тактик машқлар.
Глава МИД РФ Сергей Лавров  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2021
Дунёда
Россия КХШТ бўйича иттифоқчиларни ҳимоя қилишга тайёр – Лавров
Бундан ташқари, Узоқ масофага учадиган авиациянинг тактик-парвоз машқлари давомида Россиянинг тўрт минтақасида жойлаштирилган Ту-160 ва Ту-95МС ракета ташувчилари 6 июл куни Саратов вилоятида қанотли ракеталарни шартли равишда учиришди. Узоқ масофага учадиган ракета ташийдиган бомбардимончи самолётларнинг машқлари 9-июлгача давом этади, улар Марказий Осиё билан "боғланмаган", аммо юқори аниқликда ҳавога учадиган қанотли ракеталар учириш чизиғидан минглаб километр узоқликда жойлашган нишонларга зарба беришга қодир.
Россия Ҳарбий космик кучларининг Узоқ масофага учадиган авиацияси Сурия Араб Республикаси ҳудудида "Ислом давлати" жангариларини қандай самарали тарзда "элакдан ўтказганини" яхши эслаймиз. Россия манёврлардан "жиддий сценарийга" жуда тезкорликда ўтишга қодир.
* – РФда тақиқланган террорчилик ташкилоти.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала