Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, толиблар мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари ўз хатти-ҳаракатларини фаоллаштирди. Улар кундан-кунга янги туманларни ўз назоратига остига олмоқда. Вазият Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида кескинлашган.

Лавров Афғонистонга қўшин киритилиши ҳақида баёнот қилди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Фотобанкка ўтишМинистр иностранных дел РФ Сергей Лавров
Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2021
АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини чиқариб, бу билан ўз миссияси мағлубиятга юз тутганини тан олмоқда, дейди Россия Ташқи ишлар вазири
ТОШКЕНТ, 8 июл - Sputnik. АҚШ Афғонистондан қўшинларни деярли ўз мағлубиятини тан олган ҳолда чиқармоқда, деб баёнот қилди РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Узоқшарқ федерал университетида чиқиши давомида..
Россия ташқи ишлар вазири Афғонистонга қўшин киритилиши ҳақидаги саволга жавоб берар экан, "Ўйлайманки, жавоб аён", дея таъкидлади.
Лавровга кўра, АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини шунчаки чиқариб кетаётгани йўқ - у қўшинларни ўз миссияси мағлубиятга юз тутганини тан олган ҳолда чиқармоқда.
Совместные учения с КСОР ОДКБ Взаимодействие-2019 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2021
Колумнистлар
Эртага уруш бўлса: ОДКБ опергуруҳи тожик-афғон чегарасида ишламоқда
Шу билан бирга, ТИВ раҳбари америка контингенти чиқарилиши фонида Афғонистонда терактлар хавфи ошаётганини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, бу афғон ҳукуматининг олдинроқ бўлган келишувга кўра, муваққат ҳукуматни шакллантиришни истамаслиги билан боғлиқ. Қолаверса, Вашингтон ушбу мамлакатда вазиятга куч билан ечим топиш имкониятини қолдирмоқда.
Лавров шунингдек, агар Афғонистондан жангарилар ҳужумга ўтадиган бўлса, ОДКБ Тожикистонга зудлик билан ёрдам кўрсатиш имкониятини кўриб чиқиши ҳақида ҳам маълум қилди.
Сал аввал Россия ТИВ раҳбари Афғонистонда вазият катта тезликда ёмонлашаётгани ҳақида хабар берган эди. Москва ОДКБ бўйича иттифоқчиларга қарши ҳар қандай тажовузкорликнинг олдини олиш учун қўлидан келган барча ҳаракатларни амалга оширади, жумладан, тожик-афғон чегарасида ўз ҳарбий базасини ишга солади, дея таъкидлади вазир.
Илгарироқ АҚШ Афғонистондан қўшинларнинг 90 %ини чиқарилгани ҳақида эълон қилган эди. Қўшинларни чиқариш август ойи охирига қадар якунланиши режалаштирилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала