Мактабгача таълим вазирига янги ўринбосар тайинланди

© Sputnik / Болат ШайхиновПортфель
Портфель - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2021
Oбуна бўлиш
Нодир Муслитдинов мактабгача таълим вазирининг янги ўринбосари бўлди. Бунгача у Молия вазирлигида фаолият юритган.
ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Нодир Муслитдинов мактабгача таълим вазирининг янги ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Нодир Муслитдинов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2021
Нодир Муслитдинов
Шодиёр Маматкулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан мактабгача таълим вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилган.
Нодир Муслитдинов бунгача у Молия вазирлигининг Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва давлат ижтимоий хизматлари тармоқларида бюджет сиёсати департаменти директори лавозимида фаолият юритган.
Нодир Муслимдинов 1977 йилда Бухоро вилоятида туғилган. 1999 йилда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологик институтини тамомлаган
2001 йилдан Молия вазирлиги тизимидаги ташкилотларда ишлай бошлаган. 2014-2016 йилларда Молия вазирлиги ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқармаси Маданият ва спортни молиялаштириш бўлими бошлиғи, 2016-2017 йилларда Молия вазирлиги ижтимоий ва илмий молиялаштириш бош бошқармаси бошлиғи муовини, 2017-2019 йилларда Молия вазирлиги ижтимоий ва илмий молиялаштириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, 2019-2020 йилларда Молия вазирлиги ижтимоий ва илмий молиялаштириш бош бошқармаси бошлиғи каби турли раҳбар лавозимларда ишлаган.
Янгиликлар лентаси
0