Сиёсат

Марказий ва Жанубий Осиё анжуманида кимлар иштирок этиши маълум бўлди

© Sputnik / Рамиз БахтияровФлаг Узбекистана
Флаг Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2021
Конференцияда Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари орасида савдо, инвестициялар, транспорт, энергетика ва инновациялар, “яшил” технологиялар соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ўрин олган.
ТОШКЕНТ, 8 июл - Sputnik. Тошкентда 15-16 июль кунлари бўлиб ўтадиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” анжуманида кимлар иштирок этиши маълум бўлди.
Анжуманда Ўзбекистон президенти, Афғонистон президенти, Покистон бош вазири, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари, бошқа хорижий давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари ва юқори даражадаги вакиллари, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар, глобал молиявий институт ва компаниялар, етакчи илмий-тадқиқот ва таҳлилий марказларнинг раҳбарлари иштирок этиши режалаштирилган, - дейилган хабарда.
Ушбу анжуман Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, унинг асосий мақсади Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ўртасидаги тарихан яқин ва дўстона алоқаларни, ишонч ва яхши қўшничиликни икки минтақа халқлари ва мамлакатлари манфаатлари йўлида мустаҳкамлашдир.
Форум иштирокчилари ялпи ва шўъба мажлисларда минтақавий боғлиқликни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникацион ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш имкониятларини муҳокама қиладилар.
Кун тартибидан савдо, инвестициялар, транспорт, энергетика ва инновациялар, “яшил” технологиялар соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш, кооперация бўйича аниқ лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш, туризм, таълим, соғлиқни сақлаш, фан ва маданият соҳаларида шерикликни кенгайтириш, икки минтақа барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлаш юзасидан батафсил фикр алмашиш ва биргаликда таклифлар ишлаб чиқиш ўрин олган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала