Жамият

Самарқандда коронавирус беморларини даволаш ва тақсимлаш маркази яна иш бошлади

© Sputnik / Iliya Pitalev / Фотобанкка ўтишВременный госпиталь для пациентов с COVID-19, развернутый в ледовом дворце "Крылатское"
Временный госпиталь для пациентов с COVID-19, развернутый в ледовом дворце Крылатское - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2021
Таъкидланишича, ҳозирда 100 нафарга яқин малакали тиббиёт ходимлари марказда ишлашга жалб қилинган.
ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Коронавирус билан касалланган беморларни даволаш, уларга тезкор ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида Самарқанд шаҳридаги тақсимлаш маркази яна иш бошлади.
Спорт мажмуасидаги 1000 ўринли даволаш маркази ўтган йил август ойида ташкил этилган ва касалланиш кўрсаткичлари камайиши билан ёпилган эди.
“Шу пайтгача COVID-19 инфекцияси аниқланган беморлар Самарқанд шаҳридаги 340 ўринли иккита махсус шифохонада даволанаётган эди. Аммо бугунги кунда касалликка чалиниш ҳолатлари кўпаяётгани сабабли марказни қайта очишга тўғри келди. Бу ерда вилоятнинг турли ҳудудларидан келтирилаётган беморларни даволаш учун барча зарур тиббий жиҳозлар мавжуд, дори воситалари захираси яратилган”, - дейди даволаш ва тақсимлаш маркази раҳбари, Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Аҳмаджон Бобожонов. Унинг сўзларидан ЎзА иқтибос келтирган.
Таъкидланишича, ҳозирда 100 нафарга яқин малакали тиббиёт ходимлари марказда ишлашга жалб қилинган. Касаллик белгилари ва асоратлари бир хил эмас, ўзгариб турибди. Айни пайтда коронавирус юқтирган беморларда асосан, ҳолсизлик, бўғимлар оғриғи, диарея кузатилмоқда. Ўтган йил беморларда дастлабки босқичда ўпкада зарарланиш кузатилган бўлса, ҳозир касалликнинг беш-олтинчи кунидан бу хавф юзага келяпти.
Машина скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2021
Жамият
ССВ коронавирус ва пневомонияга чалинганлар сонини эълон қилди
Бобожонов аҳолидан карантин қоидаларига қатъий риоя қилишлари ҳамда касалликка қарши эмлаш жараёнларида фаол иштирок этишларини сўраган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Самарқанд вилоятида 18 ёшдан ошган аҳолини оммавий эмлаш тадбирлари олиб борилмоқда.
2021 йил 7 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганларнинг сони 114 529 нафарни ташкил этмоқда. Кеча 490 кишида инфекция аниқланган. Шундан 31 нафари Самарқанд вилоятида. Бундан ташқари, вилоятда кеча 46 кишида пневмония қайд этилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала