Дунёда

Толибон* Москвада МО давлатлари чегарасидан ўтмасликка ваъда берди

© Sputnik / Юлия Троицкая / Фотобанкка ўтишМежафганские переговоры начались в Катаре
Межафганские переговоры начались в Катаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2021
Толибон* барча этник гуруҳлар манфаатини ҳисобга олган ҳолда, музокаралар йўли билан Афғонистонда мустаҳкам тинчлик ўрнатиш ва инсон ҳуқуқларига амал қилишга ваъда берди.
ТОШКЕНТ, 9 июл – Sputnik. Москвада бўлиб ўтган музокараларда Толибон* Марказий Осиё давлатлари чегараларини кесиб ўтмасликка ҳамда Афғонистондаги дипломатик миссияларга таҳдид қилмасликка ваъда берди.
Росия Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган музокараларда Толибон* ҳаракатининг Қатардаги офисидан шайх Шахобиддин Делавар бошчилигидаги делегацияси ҳамда Россия президентининг Афғонстон бўйича махсус вакили Замир Қобулов иштирок этди.
Музокараларда Россия томони Афғонистон шимолидаги нотинч вазият борасида ўз хавотирларини билдирди ҳамда можарони Афғонистон ҳудудидан ташқарига чиқишига йўл қўймаслик кераклигини маълум қилди.

Толибон* вакиллари, ўз навбатида, Марказий Осиё давлатлари чегараларини бузмасликка ҳамда Афғонистондаги хорижий давлатлар дипломатик ва консуллик миссиялари хавфсизлигини кафолатлашларини маълум қилишди, - дейилган ТИВ хабарида.

Шунингдек Толибон* вакиллари мамлакатда, барча этник гуруҳлар манфаатини ҳисобга олган ҳолда, музокаралар йўли билан Афғонистонда мустаҳкам тинчлик ўрнатиш, инсон ҳуқуқларига амал қилиш ва жумладан исломий нормалар ва афғон анъаналари доирасида аёллар ҳуқуқларини ҳам сақлашга ваъда берди.
Ундан ташқари Толибон* Исломий давлат* террорчи гуруҳи жангариларига қарши кескин кураш олиб бориши ҳамда мамлакатда фуқаро уруши тугаганидан сўнг наркотик етиштиришга қарши курашишга ваъда берди.
*Россия ва дунёнинг бошқа мамлакатларидан таъқиқланган жанговар ҳаракат.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала