Футбол бўйича Ўзбекистон U-17 аёллар жамоаси МО чемпиони бўлди

© ИА "Дунё"Женская сборная Узбекистана по футболу U-17
Женская сборная Узбекистана по футболу U-17 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2021
Oбуна бўлиш
Афғонистон, Эрон ва Тожикистон жамоалари орасида бўлиб ўтган баҳсда ўзбекистонлик қизлар ғалаба қозонишди.
ТОШКЕНТ, 9 июл – Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон U-17 аёллар терма жамоаси “CAFA U-17 Women's Championship 2021” халқаро турнири чемпионлигини қўлга киритди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.
Душанбе шаҳрида Марказий Осиё футбол ассоциацияси (CAFA) томонидан ўтказилган турнирда Ўзбекистон, Афғонистон, Эрон, Тожикистоннинг 17 ёшдан ёш бўлган аёллар терма жамоалари иштирок этган.
Ўзбекистон терма жамоаси турнирда учта учрашувда майдонга тушди ва 7 очко тўплади. Спортчиларимиз "CAFA U-17 Women's Championship 2021" халқаро турнири бош соврини ва олтин медаллари билан тақдирланди. Мусобақанинг кумуш медаллари Эрон (6 очко) терма жамоасига, бронза медаллари эса Тожикистон футболчи қизларига насиб этди.
Мусобақа якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси сардори Лайло Рустуллаева 6 та гол билан “тур тўпурари” унвонини қўлга киритди. “Энг фойдали ўйинчи” номинацияси эса эронлик футболчи Золфи Мохаддесехга топширилди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу йилнинг 11-7 июнь кунлари Тожикистон пойтахтида U-20 аёллар терма жамоалари ўртасида “CAFA U-20 Women's Championship 2021” халқаро турнири ўтказилган эди. Ўзбекистон терма жамоаси биринчи ўринни қўлга киритган мазкур мусобақада юртдошларимиз билан бирга Тожикистон, Эрон, Қирғизистон ва Афғонистон вакилалари иштирок этган эди.
Янгиликлар лентаси
0