Сиёсат

Кейинги тўрт йил ичида ўн минглаб инсонлар Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинган

© Sputnik / Алексей ТихомировУзбекский паспорт
Узбекский паспорт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2021
Ўзбекистон фуқаросизликка барҳам бериш бўйича ишларни изчил давом эттиради ва бу жараёнда бир қатор вазифаларни ҳал этишга тўғри келади, дейди Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов.
ТОШКЕНТ, 9 июл - Sputnik. БМТ Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари Бошқармаси Ўзбекистоннинг фуқаросизликка барҳам бериш борасидаги муваффақиятларини олқишлади, деб хабар бермоқда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий марказининг матбуот хизмати.
Кейинги тўрт йил ичида ўн минглаб инсонлар Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинган. Бу ҳақда 2021 йил 7 июль куни БМТ Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари Бошқармаси Доимий қўмитасининг 81-мажлисида сўз борди.
Выдача видов на жительство и разрешений на временное проживание - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.03.2021
Жамият
Марказий Осиё давлатлари 2024 йилгача минтақада фуқаросизликка барҳам бермоқчи
Фуқаросизликка барҳам бериш масалалари бўйича мазкур алоҳида сессия муҳим халқаро сана - 1961 йилги Фуқаросизликни камайтириш тўғрисидаги конвенция қабул қилинганининг 60 йиллигига бағишланди.
Асосий маърузачилар қаторида Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов, БМТ Бош котибининг ўринбосари, БМТ Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссарининг ўринбосари Жилиан Триггс, АҚШ Давлат департаменти Аҳолишунослик, қочоқлар ва миграция бюроси бўйича давлат котибининг ўринбосари Лесли Зиман, БМТ Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари Бошқармасининг Глобал маълумотлар хизмати раҳбари Фолькер Шиммер, ЮНИСЕФнинг Болаларни ҳимоя қилиш департаменти директори Корнелиус Уильямс ва бошқалар сўзга чиқди.
Паспорт гражданина Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2021
Жамият
Тўрт ярим йил ичида қарийб 22,3 минг киши Ўзбекистон фуқаролигини олди
Ўзбекистоннинг фуқаросизликка барҳам бериш бўйича сўнгги йиллардаги илғор тажрибаси ҳақида тўхталар экан, Саидов Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан фуқаросизликни камайтириш борасида кўрилган қатъий чоралар туфайли кейинги 4 йилда бу соҳада вазият тубдан яхшиланганини таъкидлади.
Хусусан, ҳозирда янгиланган амалдаги "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги қонунга мувофиқ, мамлакатда камида 15 йил давомида яшаб турган ва доимий яшаш жойида рўйхатдан ўтган фуқаролиги бўлмаган шахсларга тўғридан-тўғри фуқаролик берилишининг янги тартиби ўрнатилди.
Бундан ташқари БМТ Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари Бошқармасининг 2024 йилгача фуқаросизликка барҳам бериш бўйича Глобал ҳаракатлар режасига кўра, Ўзбекистонда туғилиш ҳолатларини ялпи рўйхатга олишни таъминлаш мақсадида чақалоқларни, шу жумладан, ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ота-оналардан туғилган болаларни расмийлаштириш амалиётига ўзгаришлар киритилди. Айни вақтда расмийлаштирилмаган барча туғруқ ҳолатларини рўйхатга олиш бўйича миллий кампания бошланган.
Узбекский паспорт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2021
Жамият
Ўзбекистон фуқаролигини олиш осонлаштирилди
Ўзбекистон томонидан бу соҳада эришилган ижобий натижалар тадбир иштирокчиларининг эътирофига сазовор бўлди. Уларнинг таъкидлашича, президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котиби Антонио Гуттеришнинг "#IBelong" - фуқаросизликка барҳам бериш бўйича Глобал кампания юзасидан БМТ олий минбаридан туриб эълон қилган чақириғини нафақат қўллаб-қувватлади, айни чоғда, ушбу муҳим ташаббусни рўёбга чиқариш йўлида аниқ амалий қадамлар қўйди.
Саидов қайд этганидек, Ўзбекистон фуқаросизликка барҳам бериш бўйича ишларни изчил давом эттиради ва бу жараёнда бир қатор вазифаларни ҳал этишга тўғри келади.
Жумладан, фуқаросизлик масалаларига оид миллий қонунчиликни янада ривожлантириш, фуқаролиги бўлмаган шахсларни ҳужжатлаштириш механизмини такомиллаштириш, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг муайян тоифалари учун Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлиш ёки мамлакатда яшаш гувоҳономасини олиш тартиб-таомилларига қўшимча равишда енгилликлар киритиш тақозо этилади.
Ўзбекистон ана шу барча масалалар юзасидан БМТ Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари Бошқармаси билан амалий ҳамкорликни бундай кейин ҳам изчил ривожлантиришга тайёр.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала