Жамият

Коронавирус: кунлик ҳолатлар - 482, пневмония - 221, 4 бемор вафот этди

© СС0 / Unsplash / Prasesh Shiwakoti (Lomash)ПЦР-тест на COVID-19, иллюстративное фото
ПЦР-тест на COVID-19, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2021
Ўзбекистонда сутка давомида 482 кишида коронавирус аниқланди, республика бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 115 011 нафарни ташкил қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Сутка давомида 482 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 115 011нафарни ташкил қилмоқда.
Янги ҳолатлар: Қорақалпоғистон Республикасида (28), Андижон вилоятида (18), Бухоро вилоятида (13), Жиззах вилоятида (41), Қашқадарё вилоятида (19), Навоий вилоятида (12), Наманган вилоятида (23), Самарқанд вилоятида (33), Сирдарё вилоятида (19), Сурхондарё вилоятида (26), Фарғона вилоятида (32), Хоразм вилоятида (22), Тошкент вилоятида (49), Тошкент шаҳрида (147) коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Вакцинация от COVID-19 в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2021
Россия
Россия ОТМларига хорижлик талабаларни эмлаш билан шуғулланиш тавсия қилинди
Кеча кун давомида 221 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 110 377 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоиз.

Ўлим ҳолатлари

4 нафар бемор вафот этди, Ўзбекистонда жами 764 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 185,5 миллиондан ошди, 4,0 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (33,7 млн), Ҳиндистонда (30,7 млн), Бразилияда (18,9 млн).
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала