Колумнистлар

Москвада хориж фуқароларини оммавий эмлаш қандай ташкил қилинган?

© Sputnik / Евгений Одиноков / Фотобанкка ўтишЦентр вакцинации от COVID-19 на стадионе "Лужники"
Центр вакцинации от COVID-19 на стадионе Лужники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2021
Яқинда Москва марказидаги "Лужники" олимпия стадионида хорижий фуқароларни оммавий эмлаш маркази очилди. Унинг кунлик қуввати 15 минг киши.
Москва шаҳрида чет эл фуқаролари учун янги вакцинация пункти очилди. У ерда эмлаш жараёни қандай йўлга қўйилган, ушбу хизмат неча пул туради ва уни олиш учун қандай ҳужжатлар кераклиги ҳақида Sputnik мақоласида.
Июнь ойининг охирида Москва ҳукумати чет эллик ишчиларни коронавирусга қарши оммавий эмлаш кампаниясини бошлаб юборди. Дастур доирасида Россия пойтахтида иккита эмлаш пункти ишга тушди: Сахарово қишлоғида жойлашган миграция марказида ҳамда “Садовод” савдо мажмуасида. Ундан бир ҳафта ўтиб эса, Москва мэри Сергей Собянин “Лужники” олимпия мажмуасида янги эмлаш маркази очилганини эълон қилди.
Вакцинация - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.06.2021
Миграция
Путин 15 июлгача меҳнат мигрантларини эмлашни ташкил этиш бўйича топшириқ берди
Россия ҳукуматининг махсус буйруғига кўра, 15 июлга қадар Москвада фаолият юритаётган савдо ва оммавий овқатланиш компаниялари ўз ходимларининг камида 60%ини эмлаши керак. Сахарово қишлоғидаги Миграция маркази ва "Садовод" мажмуасидаги эмлаш пунктлари қуввати кунига – 4 минг кишини ташкил қилса, "Лужники"даги оммавий эмлаш маркази кунига - 15 тысяч кишини эмлаши мумкин.
Сайёҳларни эмламаймиз, - дейди 191 сонли Москва поликлиникаси бош шифокори Мария Соколова. – Фақат Россияда узоқ вақтдан бери қонуний яшаб ва ишлаб келаётган хорижий фуқаролар эмланади. Паспорт, СНИЛС, меҳнат шартномаси ва патент керак бўлади. Агар талаба эмланиш учун мурожаат қилса биз ундан ўқишни тасдиқловчи ҳужжат сўраймиз”.
Вакциналаш нархи – 1300 рубл, хусусий шахслар уни жойида онлайн тўлаши мумкин, нақд пул билан тўлашда вирус юқишини олдини олиш мақсадида.
Биз бир компонентли "Спутник Лайт" вакцинасидан фойдаланамиз, - дейди Мария Соколова. – Бу Гамалея маркази томонидан ишлаб чиқилган, мутлақ хавфсиз вакцина. Унинг таркибида инсон учун хавфли бўлган вирус йўқ ва у ҳужайра ва гумморал иммунитет шакллантиради.
© Sputnik / Виталий Белоусов / Фотобанкка ўтишЦентр вакцинации от COVID-19 в Лужниках
Центр вакцинации от COVID-19 в Лужниках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2021
Центр вакцинации от COVID-19 в Лужниках
Янги эмлаш мажмуасининг майдони 145 гектарни ташкил қилади. Бундай йирик майдон вакциналаш маркази сифатида атайлаб танланган, деб тушунтиришди марказ ташкилотчилари. Хорижий фуқароларни эмлаш учун спорт аренасининг C ва D секторлари ва трибуналар остидаги ҳудудлар ажратилди. Ундан ташыари бу ерда вакциналар солинган музлатгич камералар ҳам сақланади. Шунингдек шахсий ҳимоя ва дезинфекция воситалари сақланадиган омборхоналар ҳам бор.
Презентация поезда метро нового поколения Москва-2020 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.06.2021
Миграция
Москвада мигрантларни “Спутник Лайт” билан эмлаш бошланади – Собянин
Оммавий эмлаш пункти хорижий фуқаролар учун мўлжалланган бўлса-да, бу ерга Россия фуқаролари ҳам келишлари мумкин. Марказ ҳар куни дам олишсиз соат 10:00 дан 22:00га қадар ишлайди. “Лужники” стадионига кириш жойида вонлонтёрлар навбатчилик қилишмоқда. Улар келаётганларга керакли жойни тезроқ топишда ёрдам беришмоқда.
Москвада "Лужники"дан бошқа яна 25та поликлиникаларда эмлаш пунктлари очилган бўлса-да, хорижий фуқаролар учун айнан “Лужники” энг оммавий эмлаш марказига айланди. Сабаб – унинг шаҳар марказида қулай жойлашгани, шунингдек эмлаш тез осон ўтказилишида бўлса керак, - дейди Соколова, эмлаш корпусларидан бирининг раҳбари.
© Sputnik / Виталий Белоусов / Фотобанкка ўтишЦентр вакцинации от COVID-19 в Лужниках
Центр вакцинации от COVID-19 в Лужниках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2021
Центр вакцинации от COVID-19 в Лужниках
“Бизда бу ерда учта корпус бор. Юридик шахслар ходимлари учун ва хусусий шахслар учун. Иш берувчилар томонидан ташкиллаштирилган тартибда олиб келинаётган ишчилар гуруҳларини ҳам эмлаяпмиз. Шунингдек вакцина олишга қарор қилган хусусий шахсларни ҳам”, - дейди шифокор.
Вакцина олиш учун, яхший кайфият ва керакли ҳужжатлар тўпламини олиб С ёки D секторига келиш керак. Бу ерда сизни администратор кутиб олади ва кутиш зонасига кузатиб қўяди. У ерда бир-икки дақиқа кутиб ҳужжатларни тўлдириш бўлимига ўтасиз.
“Лужники”да Москва шаҳридаги “Мои документы” давлат хизматлари марказлари ходимлари ҳам ишлаяпти. Улар ҳужжатларни текшириб, вакциналаш ҳақида сертификатга маълумотларни киритишмоқда. Сертификат дарҳол эмланган кишининг қўлига берилади, 21 кун ўтиб эса унинг мобил телефонига QR-код келади.
СМС орқали QR-код олиш тартиби яқинда жорий этилди. Шу сабабли ЕОИИ давлатлари фуқаролари, агар уларда яшашга рухсатнома бўлмаса, mos.ru порталида айрим муаммоларга дуч келмоқда. Система патент номери киритишни талаб қилмоқда. ЕОИИ фуқароларига эса патент керак эмас. Бундай вазиятда портал техник хизматига мурожаат қилиш керак. Мурожаатномага сертификат расмини қўшиб жўнатиш керак.
Вакцинация от коронавируса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2021
Миграция
Москвада мигрантларни эмлаш пункти очилди
Оммавий эмлаш марказида 25 нафар шифокор ва 99 нафар ҳамширалар ишлайди. Вакциналаш жойи бир биридан 1,5 – 2 метр масофада жойлашган. Ҳар бир залга кириш жойлари алоҳида ажратиб қўйилган. Бундай кенг жойнинг фақат бир камчилиги бор. Бундай шароитда вакцина олувчилар ва шифокорлар бир бирлариши эшитиши мушкул. Шу сабабли тиббиёт ходими жой бўшаган заҳоти катта кўк байроқни кўрсатади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала