Москвадаги бозорлардан бирида мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув юз берди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишАвтомобиль полиции в Москве
Автомобиль полиции в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2021
Oбуна бўлиш
"Новая Москва"да оммавий муштлашувда қатнашган 8 нафар мигрант қўлга олинди.
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Полиция "Новая Москва"даги бозорда оммавий муштлашувда қатнашган 8 нафар нолегал мигрантни қўлга олди.
Москва полицияси матбуот хизмати раҳбари Владимир Васениннинг сўзларига кўра, жиноий иш қўзғатилиб, 89 та маъмурий баённома тузилди.
Полиция ва Росгвардия ходимлари Адмирал Корнилов кўчасидаги "СтройМастер" бозорида оммавий муштлашувни тўхтатишди.

"Хизматларни кўрсатиш борасидаги келишмовчиликлар туфайли можаро юзага келганлиги аниқланди. Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари 8 нафар гумонланувчи - 22 ёшдан 48 ёшгача бўлган эркакларни қўлга олишди", - деди Васенин.

Қўлга олинган мигрантлар бозорда юкчи бўлиб ишлайди. Видео можарода камида 15 киши иштирок этгани акс этган.
Факт бўйича безорилик (РФ Жиноят кодексининг 213-моддаси 2-қисми) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, унга биноан айбдорлар 7 йилгача озодликдан маҳрум қилишлари мумкин. Барча гумонланувчилар тилхат асосида қўйиб юборилган.
Полиция муштлашув бошқа иштирокчиларини аниқламоқда.
Янгиликлар лентаси
0