Россия ИИВ миграция ислоҳотига доир қонун лойиҳасини тайёрлади

© Виталий БелоусовМигранты в пункте вакцинации от COVID-19 российским препаратом "Спутник Лайт" на территории ТЦ "Садовод" в Москве
Мигранты в пункте вакцинации от COVID-19 российским препаратом Спутник Лайт на территории ТЦ Садовод в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2021
Oбуна бўлиш
Ички ишлар вазирлиги миграция ислоҳотига доир қонун лойиҳаси тайёрлади.
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Ички ишлар вазирлиги миграция ислоҳотига доир қонун лойиҳаси тайёрлади.
▪️ меҳнат мигрантлари, уларни ёллаган иш берувчилар ва ноинсоф ишга таклиф этувчи шахсларнинг реестрлари тузилади.
▪️ меҳнат мигрантлари ҳам юридик, ҳам жисмоний шахслар (НДФЛ тўлаган ҳолда) ишлаши, шунингдек ўзини ўзи банд қилган ёки юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик қилиши мумкин.
Вид на жительство иностранного гражданина в отделении по вопросам гражданства РФ, разрешений на временное проживание и вида на жительство отдела УФМС России по городу Москве в ЮАО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2021
Россияда чет элликлар учун вақтинчалик яшаш рухсатномаси бекор қилиниши мумкин
▪️ ҳозирги “депортация” ўрнига ягона "чиқариб юбориш" (высылка) тушунчаси киритилади, мигрантларни суд ёки (айрим ҳолларда) тегишли идора чиқариб юборилади.
▪️ Меҳнат мигрантларидан "қонунларга риоя қилиш битими"ни имзолаш талаб қилинади, битимда қонунларга риоя қилиш, Россия ва унинг фуқароларига зарар етказадиган ҳаракатлар қилишдан тийилиш шартларига асосан Россияга кириш ҳуқуқи берилгани, бу шартлар бузилган ҳолларда мамлакатга кириш учун тақиқ қўйиш баён этилади.
▪️ чет элликларнинг Россияда бўлиш қонунийлиги устидан маъмурий назорат жорий этилди.
▪️ мигрантларнинг маъмурий мажбурлаш чораларини қандай амалга ошираётганини кузатиш учун "назорат остида бўлиш" ҳуқуқни муҳофаза қилиш режими пайдо бўлади.
▪️ чет элликлар учун Россияда вақтинчалик яшаш учун рухсатномалардан воз кечиш ва 3та миграция режимини ўрнатиш таклиф қилинади: қисқа муддатли (йил давомида жами 90 кундан ошмайдиган), узоқ муддатли (доимий яшаш учун рухсат олмасдан йил давомида 90 кундан ошадиган) ва доимий яшаш (муддатсиз).
Янгиликлар лентаси
0