Жамият

Диний таълим фақат малакали мутахассис томонидан берилиши мумкин

© Sputnik / Абзал КалиевВ руках у Анияш апа Коран
В руках у Анияш апа Коран - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2021
АОКАда Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Дилшод Эшнаев, адлия вазири Русланбек Давлетов ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Акмал Саидов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 10 июл – Sputnik. Бугун АОКАда бўлиб ўтган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги” қонун муҳокамаси давомида янги қонунда Диний таълимнинг профессионал мақоми расман эътироф этилгани алоҳида айтиб ўтилди.
Диний таълимнинг профессионал мақоми расман эътироф этилди, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг динга бўлган муносабатидан қатъи назар, дунёвий таълим олиш ҳуқуқи таъминланиши қайд этилди.
Ҳар қандай шахснинг “ўзича” аҳолига диний таълим бериши – ноанъанавий ақидаларнинг тарқалишига, мутахассис бўлмаган шахслар томонидан соф диний масалалар бўйича бирёқлама тушунчалар берилишига олиб келади, - деб тушинтиришди мутахассислар.
Бу эса жамиятда диний масалалар билан боғлиқ ихтилофлар келиб чиқишига, аҳолининг ёт ғоя ва қарашлар таъсирига тушишига сабаб бўлади. Шу мақсадда, диний таълим муассасасидан ташқарида диний таълим бериш ноқонуний фаолият сифатида белгиланди.
Қонуний диний таълим олиш учун Ўзбекистонда етарли 10 дан ортиқ мадрасалар, 3та олий ўқув юрти бор. Яқинда Бухорода Мир Араб мадрасаси иш бошлади. Ундан ташқари Самарқанд вилоятида ҳадислар мактаби, Термиз ат-Термизий диний мактаблари иш бошлаган.
Муфтий Узбекистана Усмонхон Алимов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2021
Жамият
Виждон эркинлиги тўғрисидаги қонун энг янги халқаро стандартларга жавоб беради – муфтий
Шунингдек Ўзбекистонда сўнгги йилларда турли шаклларда расман чоп этилаётган диний адабиётлар сони жуда кўп. Улар орқали ҳам экспертизадан ўтган диний маълумотлари ва у ёки бу амалнинг тартиб тамойилларини ўрганиш мумкин.
Ундан ташқари матбуот анжуманида Ўзбекистон Мусулмолар идорасининг расмий muslim.uz сайтида берилаётган материаллар, уларнинг онлайн телеканали орқали тарқатилаётган онлайн диний дарслардан ҳам бемалол фойдаланиш мумкинлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала