Ҳодисалар

Тожикистонда ер қимирлашида 5 киши қурбон бўлди

© REUTERS / Thanos FloulisРазрушенный дом вследствие землетрясения в Греции
Разрушенный дом вследствие землетрясения в Греции  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2021
Тожикистон шимолида содир бўлган ер қимирлашида 5 киши қурбон бўлди, икки киши жароҳатланди ва 19та уй зарар кўрди.
ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Тожикистон шимолида содир бўлган ер қимирлашида 5 киши қурбон бўлди деб хабар қилмоқда ФВ қўмитаси раиси Умеда Юсуфи, РИА Новости хабарига асосан.
“Соат 07:14да содир бўлган ер қимирлаши эпицентри Душанбедан 165км шимоли-шарқда, Рашт туманидан 21 км шарқда жойлашган эди. Силкиниш магнитудаси эпицентрда 6 балл, Душанбеда – 3 баллни ташкил қилди”, - деди Юсуфи.
Фавқулодда вазиятлар қўмитаси раисининг сўзларига кўра, қурбон бўлганлар Тожикобод тумани Лангари Шох қишлоғи аҳолиси.
Шунингдек, Рашт тумани Ходжборак жамоатида икки нафар ўсмир ер қимирлаши оқибатида жароҳат олган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ер қимирлаши оқибатда икки қишлоқдан 19та уй зарар кўрган. Президент Эмомали Раҳмон топширғига кўра, ушбу вазият юзасидан бош вазир раислигида махсус комиссия тузилган ва воқеа жойига йўл олган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала