Жамият

Виждон эркинлиги тўғрисидаги янги қонунда 4та асосий таъқиқ бор – Акмал Саидов

© МИАУАкмал Саидов
Акмал Саидов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2021
Янги қоунда диний партиялар фаолияти ва диний даъватчилик фаоиляти таъқиқланган.
ТОШКЕНТ, 10 июл – Sputnik. “Виждон эркинлии ва диний ташкилотлар тўғрисидаги янги қонунда асосий 4та таъқиқ бор, деди АОКАда бўлиб ўтган қонун муҳокамаси давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Акмал Саидов.
Янги қонун миллий ва халқаро экспертлар доирасида 11 маротаба муҳокамад ўтган ва унда фақат қуйидаги 4та таъқиқ сақлаб қолинган:
1.
Миссионерлик – яъни диний даъватчилик фаолияти;
2.
Прозелтизм – бошқа диндагиларни ўз динига ўтказишга уриниш;
3.
Диний партиялар фаолияти;
4.
Рўйхатдан ўтказилмаган диний фаолият (ташкилотлар);
Диний партияларни рўйхатдан ўтказмаслик борасида Акмал Саидов Тожикистонда 1990 йилда биринчи диний партия - Ислом уйғониш партияси тузилиши жамиятнинг иккига бўлинишига олиб келганини (коммунистлар ва ислом эътиқоди тарафдорлари) ва бир неча йиллик фуқаро уруши бошланишига сабаб бўлганини мисол келтирди.
Қонунчилик палатаси спикери сўзларига кўра ушбу таъқиқларни киритишлан олдин аксарият давлатлар тажрибаси, халқаро ташкилотлар ва мутахассилар фикрлари ўрганиб чиқилганини ва Ўзбекистоннинг кўп асрлик бағрикенглик анъаналари, миллий урф-одатлари, кўп динлик ва кўп мазҳаблик турмуш тарзи ҳисобга олинганини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала