Жамият

Жаҳонгир Отажонов “сиёсатдан чекиниб туриши” ва концерт бермоқчи эканини маълум қилди

© InstgramДжахонгир Атаджанов
Джахонгир Атаджанов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.07.2021
У бутун жамоатдан, барча ватандошлардан, сиёсатчилардан, партиячилардан узр сўраган.
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Собиқ қўшиқчи Жаҳонгир Отажонов ҳозирча сиёсатдан чекиниши ва онаси шарафига концерт беришни режалаштираётганини маълум қилди.
“15 кун бўлди, сиёсий масалада эфир қилмадим. Ҳар эфир қилганимда онамнинг умри беш йилга камайиб кетаётганди. Ота-онамнинг ҳар куни йиғлаб ўтириши менга қимматга тушяпти. Ҳатто эртага президент бўлиб қолсам ҳам ота-онамга бир нарса бўлса, татимайди.Шунинг учун мен бутун жамоатчиликдан узр сўрайман — ҳозирча бу сиёсатдан чекиниб тураман. Бутун жамоатдан, барча ватандошлардан, сиёсатчилардан, партиячилардан узр сўрайман. Ҳозирча бу ишни давом эттира олмайман”, - деди у Instagram’даги саҳифасига жойланган мурожаатда.
Унинг сўзларига кўра, олти ойдан буён ота-онасини кўндираман деб ҳар куни курашган. Сиёсий фаолият осон эмаслигини англаб етган. Бу нарса унинг ота-онасини жуда чарчатган.
“Мендан рози бўлинглар. Бу йилги президент сайловида ҳаммага омад тилайман. Нимаики бўлса, халқ фойдасига бўлсин, биз дуодамиз. Ўз ишимизни давом эттирамиз”, - дейди президентликка даъвогарлик қилган Отажонов.
У яқин вақт ичида "Онам учун" деб номланган концерт дастурини тақдим этишни режалаштираётганини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳонгир Отажонов 2020 йил охирида санъатдан кетганини эълон қилган эди. Кейинроқ у навбатдаги президентлик сайловида давлат раҳбари лавозими учун курашишини маълум қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала