Ҳодисалар

Олмалиқда сотувчилар ўртасидаги пичоқбозлик ўлим билан якунланди

© Sputnik / Табылды КадырбековНож в руке
Нож в руке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.07.2021
“Олмалиқ деҳқон бозори” МЧЖ ҳудудида уч киши ўзаро гап талашишган.
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида ака-ука ва бошқа бир йигит ўртасида жанжал юзага келган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Хабарда ёзилишича, жанжал 8 июль куни рўй берган. “Олмалиқ деҳқон бозори” МЧЖ ҳудудида мева ва полиз маҳсулотлари сотиш билан шуғулланувчилар ака-ука 29 ёшли Б. ва 22 ёшли И. 25 ёшли К. билан ўзаро гап талашишган.
Утренний туман во Владивостоке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.04.2021
Жамият
Тошкентда шар сотувчи жой талашиб, ўз рақибини пичоқлади
Жанжал вақтида К. қўли билан Б.ни урган вақтида жанжалга И. (Б.нинг укаси) қўшилган ва қўлида бўлган ошхона пичоғи билан К.нинг кўкрак қисмига бир маротаба урган.
Тан жароҳати оқибатида жабрланувчи К. Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми "ж" банди (ўта шафқатсизлик билан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала