Видео

Термиздаги Афғонистон билан чегарадош Охунбобоев қишлоғидан репортаж

Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги Охунбобоев қишлоғи Афғонистон билан чегарадош. У ердаги Айритом маҳалласидан Дўстлик кўприги, яъни Хайратон ва Термизни боғлаб турувчи кўприкни кўриш мумкин. Қўшни давлатдаги вазият кескинлашишига қарамасдан қишлоқ аҳолиси одатдагидек тинч-осуда ҳаёт кечирмоқда. Ўзбекистонлик чегарачилар давлат чегарасини туну кун қўриқламоқда.
Айритом маҳалласи раисининг сўзларига кўра, қишлоқдаги вазият тинч. Афғонистонда "Толибон"* вакиллари билан бўлаётган воқеаларнинг зиёни йўқ ва бу халққа ҳам тушунтирилмоқда.
"1978 йилларда Афғонистонда уруш бўлганда ҳам бирор кишиб кўчиб кетмаган эди. Улар яшашда давом этишини айтишган. Нимага деганда, (бизни ҳимоя қиладиган - таҳр. ) ҳарбийларимиз бор, давлатимиз бор. Бизда ҳеч қандай хавф йўқ", - дейди у.
Ситуация в Термезе и на границе с Афганистаном - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.07.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Афғонистондаги вазият кескинлашиши ортидан чегара олдидаги Термиз қандай ҳаёт кечирмоқда
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала