Сиёсат

Тошкент Покистон бош вазирининг ташрифига тайёргарлик кўрмоқда

© Пресс-служба президента УзбекистанаПремьер-министр Пакистана Имран Хан
Премьер-министр Пакистана Имран Хан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.07.2021
Покистон бош вазири Имрон Хон июль ойида Ўзбекистонга келади.
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзаков Покистон бош вазири Имрон Хоннинг расмий ташрифига тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан видеоконференция шаклида йиғилиш ўтказди.
Таъкидланишича, олий даражадаги ташриф арафасида қатор икки томонлама иқтисодий тадбирлар, шу жумладан, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши, Ўзбекистон˗Покистон бизнес форуми ва Ўзбекистон-Покистон Ишбилармонлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади.
Встреча А.Камилова с главой МИД Пакистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.06.2021
Сиёсат
Абдулазиз Камилов Покистон ташқи ишлар вазири билан учрашди
Раҳбарият томонидан инвестиция, савдо, саноат кооперацияси, транспорт ва маданий-гуманитар ҳамкорлик соҳаларида икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш ва қўшма лойиҳа ҳамда ташаббусларни амалга ошириш бўйича аниқ келишувларга эришиш мақсадида янги йўналишларни ишлаб чиқишни назарда тутиб, режалаштирилган тадбирларни юқори савияда ўтказиш ва уларнинг самарадорлигини таъминлаш вазифаси қўйилган.
Қайд этилишича, бизнес-форумда Покистон ишбилармон доираларининг 100 дан ортиқ вакиллари, жумладан, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, ахборот-коммуникация сектори, логистика, қурилиш, электротехника, фармацевтика ва бошқа соҳаларда фаолият юритаётган йирик компаниялар раҳбарлари иштирок этади. Тадбирда инвестиция ва савдо компаниялари раҳбарлари, шунингдек, Покистоннинг йирик банклари ҳам қатнашиши кутилмоқда.
Мамлакат вазирликлари, идоралари, саноат бирлашмалари ва ҳудудлари раҳбарлари олдига Покистон компаниялари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик имкониятларини ўрганиш ва аниқ инвестиция лойиҳалари ва қатъий савдо битимларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, маҳаллий тадбиркорлар, ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчиларни режалаштирилган тадбирларда иштирок этишга жалб қилиш ва покистонлик салоҳиятли ҳамкорлар билан тегишли келишувларга эришишда уларга кўмаклашиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Шавкат Мирзиёев приветствует  Имрана Хана на саммите в режиме видеосвязи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2021
Сиёсат
Ўзбекистон ва Покистон транспорт-логистика соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштиради
Тижорат банклари раҳбарларига ҳамкорликка оид аниқ таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида покистонлик ҳамкасблари билан бевосита ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятларини ишга солиш топшириғи берилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистон бош вазири Имрон Хон июль ойида Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилаётгани маълум бўлган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала