Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, толиблар мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари ўз хатти-ҳаракатларини фаоллаштирди. Улар кундан-кунга янги туманларни ўз назоратига остига олмоқда. Вазият Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида кескинлашган.

Афғонистондаги Россия бош консулхонаси дипломатлари Ўзбекистонга кўчирилди

© AFP 2018 / MASSOUD HOSSAINIФлаг Афганистана
Флаг Афганистана  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.07.2021
Россиянинг Мазори Шарифдаги бош консулхонаси “вазият ойдинлашгунича” ёпилган эди.
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Россиянинг Мазори Шарифдаги бош консулхонаси дипломатлари вақтинча Ўзбекистонга эсон-омон кўчирилди. Бу ҳақда РИА Новостига Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби Юсуф Кабулжанов маълум қилди.
“Ҳозирда Россия Федерациянинг Хайратондаги консуллик муассасида ишлаган дипломатлари эсон-омон Ўзбекистон ҳудудига олиб келинганини тасдиқлайман”, - деган ТИВ вакили.
Аввалроқ Афғонистоннинг 1TV News телеканали “Толибон”* ҳаракати жангарилари фаоллашгани сабаб Мазори Шарифдаги Туркия, Покистон ва Эрон консулхонаси фаолиятини вақтинча тўхтатгани ҳақида хабар берган эди. Россиянинг Кобулдаги элчихонаси мамлакатнинг Мазори Шарифдаги бош консулхонаси “вазият ойдинлашгунича” ёпилганини маълум қилган эди.
Ситуация в Термезе и на границе с Афганистаном - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.07.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Чегараларимиз дахлсизлиги ҳеч қандай шубҳа остига қўйилмаслиги керак –Асадов
Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият жорий йил апрелида АҚШ президенти Жо Байденнинг мамлакатдан Америка қўшинлари олиб чиқиб кетилиши ҳақида баёнот бергандан сўнг кескин ёмонлашди. 6 июль ҳолатига кўра, АҚШ ўз қўшинларининг 90 фоизидан зиёдини олиб чиқиб кетишга улгурган. Афғонистондан НАТОнинг бошқа давлатлари ҳам ҳарбийларини олиб чиқиб кетмоқда.
Бунинг ортидан “Толибон”* Афғонистоннинг қатор ҳудудларига ҳужум қилиб, уларни эгаллаб олишга уринмоқда. Ҳозирда Афғонистоннинг бир неча ўнлаб туманлари толиблар назорати остига ўтиб кетган.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Вооруженные люди в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
“Толибон”* Тожикистон билан чегарада ўз байроғини ўрнатди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала