Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, толиблар мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари ўз хатти-ҳаракатларини фаоллаштирди. Улар кундан-кунга янги туманларни ўз назоратига остига олмоқда. Вазият Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида кескинлашган.

Чегараларимиз дахлсизлиги ҳеч қандай шубҳа остига қўйилмаслиги керак –Асадов

© Sputnik / Рамиз БахтияровСитуация в Термезе и на границе с Афганистаном
Ситуация в Термезе и на границе с Афганистаном - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.07.2021
Афғонистонда вазият кескинлашгандан буён бир неча бор қўшни давлатнинг қуролланган ҳарбийлари Ўзбекистон чегарасини ноқонуний бузиб ўтмоқчи бўлган.
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Ўзбекистон давлат чегаралари дахлсизлиги ҳеч қандай шубҳа остига қўйилмаслиги керак. Бу ҳақда 12 июль, душанба куни ўтказилган брифингда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Унинг сўзларига кўра, Афғонистонда вазият кескинлашгандан буён бир неча бор қўшни давлатнинг қуролланган ҳарбийлари мамлакат чегарасини ноқонуний бузиб ўтмоқчи бўлган. Шу пайтга қадар уларнинг умумий сони 150 кишига етган. Уларнинг ҳаммаси зарурий суриштирув ва тергов тадбирлари ўтказилганидан сўнг ўз давлатига қайтариб юборилган. Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида бирорта Афғонистон фуқароси ноқонуний бошпана топмаган.

Олдин айтиб ўтганимдек, чегараларимиз дахлсизлиги ҳеч қандай шубҳа остига қўйилмаслиги керак. Ҳеч қандай ноқонуний ўтишларга бизлар йўл қўймаймиз.

Пресс-секретарь президента Узбекистана, замглавы его администрации Шерзод Асадов - Sputnik Ўзбекистон
Шерзод Асадов
Президент матбуот котиби
Президент матбуот котиби Ўзбекистон икки давлат ўртасидаги яхши қўшничилик муносабатларини янада ривожлантиришдан манфаатдорлигини таъкидлади.
Граница Узбекистана и Афганистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Ўзбекистон Афғонистон билан чегарадаги вазиятни назорат қилмоқда – ДХХ
“Афғонистонда бўлаётган ҳозирги тўқнашувлар ва зиддиятлар Афғонистоннинг ички иши ва биз бунга аралашмаслик тарафдоримиз”, - дея хулоса қилди у.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала