Лавров: Марказий Осиёда ҳеч ким АҚШ сиёсати асири бўлишни истамайди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишМинистр иностранных дел РФ Сергей Лавров
Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.07.2021
Oбуна бўлиш
Марказий Осиёда АҚШ базалари пайдо бўлиши истиқболларига шарҳ берар экан, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров минтақанинг у ёки бу давлати Штатлар сиёсати асири бўлишдан манфаатдор эканлигига шубҳа билдирди.
ТОШКЕНТ, 12 июл - Sputnik. ОДКБ мамлакатларида чет эл ҳарбийларининг юўлиши ташкилотда келишилиши керак бўлган масаладир, янги ҳарбий базаларнинг пайдо бўлиши Марказий Осиёда хавфсизлик манфаатларига жавоб бермайди, деди РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров.
"Марказий Осиё мамлакатларининг режаси қандайлиги тўғрисида улардан (АҚШдан) эмас, балки ушбу минтақанинг тегишли мамлакатларидан сўраш керак. Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига келсак - Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, - (улар) Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти аъзоларидир. КХШТнинг ҳар қандай аъзоси ҳудудида чет эл ҳарбийларининг бўлиб туриши, низомга мувофиқ, ташкилот низоми доирасида келишилиши керак", - деди Лавров матбуот-анжумани давомида.
Американские солдаты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2021
АҚШ Марказий Осиёда энг йирик ҳарбий базани қуришни режалаштирмоқда
"Марказий Осиёда америкага тегишли янги ҳарбий объектнинг пайдо бўлиши ушбу минтақада хавфсизлик манфаатларига жавоб беради, деб ўйламайман", - дея қайд этди РФ ТИВ раҳбари.
Марказий Осиё мамлакатларидан ҳеч бири тегишли маслаҳатлашувларни амалга ўтказиш зарурати ҳақида КХШТга мурожаат йўлламаган, дея ишора қилди Лавров.
Марказий Осиёда АҚШ базалари пайдо бўлиши истиқболларига шарҳ берар экан, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров минтақанинг у ёки бу давлати Штатлар сиёсати асири бўлишдан манфаатдор эканлигига шубҳа билдирди.
АҚШ администрацияси 1 майдан бошлаб иттифоқдошлар билан мувофиқ равишда Афғонистондан қўшинларни чиқаришни бошлаган ва 11 сентябрга қадар бу жараённи якунига етказиши ҳақида эълон қилган.
Янгиликлар лентаси
0