Дунёда

Миллиардер Ричард Брэнсон коинотга парвоз қилди

© Virgin GroupРичард Брэнсон совершил полет в космос
Ричард Брэнсон совершил полет в космос - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.07.2021
Парвоз АҚШнинг Нью-Мехико штатидан амалга оширилди. У маҳаллий вақт билан эрталаб соат 08:30 да бошланиб, бир соат давом этди.
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Британиялик тадбиркор ва астронавт Ричард Брэнсон 11 июль ўзининг “Virgin Galactic” компаниясига тегишли ракетапланда 86 км баландликка кўтарилди.
Парвоз АҚШнинг Нью-Мехико штатидан амалга оширилди. 70 ёшли тадбиркор билан биргаликда икки учувчи — Дэйв Маккей ва Майкл Масуччи, шунингдек, Virgin Galactic бош астронавт инструктори Бет Мозес, катта операция муҳандиси Колин Беннетт ва ҳукумат билан алоқалар бўйича вице-президент Сириша Бандла қатнашди.
Кема йўловчилари вазнсизлик ҳолатида бўлган бир неча дақиқа ўтганидан кейин кема планер режимида пастлай бошлади. Қўниш бир неча дақиқа вақт олди, бутун парвозга — учиб кетишдан қўнишгача — бир дақиқа кам бир соат сарфланди.
Ричард Брэнсон “Virgin Galactic”га 2004 йилда асос солган. У коинотга сайёҳлик парвозларини ишга туширмоқчи бўлган бошқа бир миллиардер — “Amazon” интернет-гиганти ва “Blue Origin” аэрокосмик компанияси асосчиси Жефф Безосни тўққиз кунга ортда қолдирди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала