“Namangan New City” қурилиши бошланди

© Пресс-служба хокимията Наманганской областиСтартовало строительство Namangan New City.
Стартовало строительство Namangan New City. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.07.2021
Oбуна бўлиш
558 гектарлик майдонда 250 дан ортиқ 9-16 қаватли турар-жой мажмуаси, 30 дан ортиқ савдо мажмуалари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. “Namangan New City” қурилиши бошланди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Давлатобод ва Тўрақўрғон туманлари чегарасида жойлашган тенг ярми яшил ҳудуд бўлиши кўзда тутилган 558 гектарлик майдонда 250 дан ортиқ 9-16 қаватли турар-жой мажмуаси, 30 дан ортиқ савдо мажмуалари, шунингдек, мактаб, олий таълим муассасалари, шифохона ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш режалаштирилган.
Мазкур лойиҳани тўлиқ ишга тушириш орқали бутун дунё стандартларига жавоб берувчи “Smart city”, яъни ақлли шаҳарча барпо этилади.
© Пресс-служба хокимията Наманганской областиСтартовало строительство Namangan New City.
Стартовало строительство Namangan New City. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.07.2021
Стартовало строительство Namangan New City.
Ушбу маросим билан биргаликда “Namangan Hua Cheng Estate Development” компаниясига “Namangan New City” ҳудудидан ажратилган 16 гектар ер майдонида бунёд этилиши режалаштирилган ижтимоий соҳа объектларига тамал тоши қўйилди.
Ушбу лойиҳанинг қиймати 120 млн долларни ташкил этади. Лойиҳа доирасида жами 56 та турар-жой бинолари, 3100 та хонадонлар, шунингдек, мактаб, болалар боғчаси ва шифохона бунёд этилади.
Янгиликлар лентаси
0