Аналитика

Қайтмас нуқтага етишди: таҳлилчиларнинг АҚШ иқтисодиётидан ҳафсаласи пир бўлди

© Sputnik / Вера Голосова / Фотобанкка ўтишНью-Йоркская фондовая биржа, расположенная на улице Уолл-Стрит.
Нью-Йоркская фондовая биржа, расположенная на улице Уолл-Стрит. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.07.2021
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Ирина Бадмаева. АҚШ абадий инқирозга қадар даражадан пастда қолиши мумкин, деб ҳисоблайди Moody’s Analytics таҳлилчилари. Нормага қайтиш индекси пандемиядан сўнг иқтисодиёт қанчалик кучли ўзгарганини кўрсатмоқда – ижобий аҳамиятдан етти фоизга пастроқ. Таҳлилчиларнинг ишончи комилки: мамлакат қайтариб бўлмайдиган нуқтага яқинлашган. Бу ростдан ҳам шундайми - РИА Новости ўрганди.

Қайтариб бўлмайдиган нуқта

Индекс 37 та иқтисодий кўрсатгичга кўра ҳисоблаб чиқилади. Улар орасида кредит ҳажми, ишсизлик нафақаси бўйича келиб тушган аризалар сони, бўш иш ўринлари сони, маҳаллий авиапарвозлар ҳақидаги маълумотлар ва ҳатто меҳмонхоналар тўлдирилиши.
Moody’s Analytics таҳлилчилари Америка иқтисодёти илгариги қудратни туризм билан боғлиқ муаммолар туфайли олмаймайдига деган хулосага келишди. Питтсбург университети сиёсатшуноси Омер Зарплининг баҳолашига кўра, пандемия туфайли АҚШда бу соҳа 69 фоизга қисқарган. ЕИда қарийб 90, Буюк Британияда 73 фоизга.
Боз устига тузатишларни меҳнат шакли ўзгариши ҳам киритди. Кўплаб америкаликлар аввалгидек уйдан ишлашмоқда. Ва икки марта кўпроқ бандсизлик тўловларини сўраб, мурожаат қилишмоқда.
Президент РФ В. Путин  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2021
Иқтисод
Путин 2020 йилни иқтисодиёт учун Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг ёмони деб айтди
Яна бир муаммо – иқтисодиётга фонд бозорлари орқали сармоя киритиш. Маблағлар технологиядаги экспортга йўналтирилади. Америкалик гигант концернларнинг бошқа мамлакатларда заводлари бор. Инвестициялар у ерда янги иш жойларини яратади, шунга кўра, солиқ ҳисоблари ошади, иқтисодиёт ривожланади. АҚШда бозорнинг ҳатто бир неча фоизга қисқариши импортёр давлатлардаги жиддий муаммолар билан таҳдид солади.
“Эҳтимолий хавф зонасида – Мексика, Канада, Япония. Инфляция эса ўхшаш жараёнларни Европада келтириб чиқариши мумкин”, - деб огоҳлантиради Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг статистика кафедраси доценти Ольга Лебединская.
S&P500 индекси аллақачон тарихий максимум ёқасида, дея қайд этади Moody’s Analytics иқтисодчиси Марк Занди. Ўтиш кетиши мумкин. Агар Федерал захира тизими базовий фоиз ставкасини кўтармаса, америка компаниялари акциялари 10-20 фоизга қулайди.
Ўтган йили регулятор кўрсатгични иқтисодиёт ва истеъмолчилар талабини жонлантириш учун деярли нолгача пасайтирди. Лекин энди инфляция прогнозларни қувиб ўтяпти ва Федерал захира тизимининг ставкаларни кўтаришига тўғри келади.
Илгари молиявий сиёсат хатарли активлар талабига қулайлик туғдирарди. Тез орада вазият ўзгаради. Бироқ қулаш 30 фоиздан ошмайди, ишончи комил Марк Зандининг. Агар акциялар нархи тушиб кетса, рециссия кузатилиши муқаррар.
Аммо иқтисодчи воқеанинг бундай ривожланишининг эҳтимоли кам деб ҳисоблайди.

Америка иқтисодиётнинг барбод бўлиши: афсона ёки ҳақиқат

Базовий ставканинг оширилиши кредитнинг қимматлашишига олиб келади ва давлат қарзи хизмати бўйича харажатларни сезиларли кўпайтиради. Шунинг учун америка иқтисодиёти ва долларга деярли ҳар ҳафта барбодликни башорат қилишади. Moody’s Analytics тадқиқоти – мустасно эмас.
Нормага қайтиш индекси нафақат умумий иқтисодий кўрсатгичлар, балки соҳа аҳволи, айниқса пандемия жабр кўрганларни инобатга олади. Бу меҳмонхона бизнеси, авиапарвозоар ҳамда кичик ва ўрта тадбиркорлик. Шу боис Moody's Analytics хулосаларида айрим англашилмовчиликлар бор.
Умуман олганда Қўшма Штатлар тез қайта тикланмоқда. Аввало энергия захираларига бўлган нархлар эвазига. Бундан ташқари, IT-технология, хусусан, софт экспорти 20-25 фоизга ошди. Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг охирги прогнозига кўра, Америка ЯИМ пандемиягача бўлган даражага жорий йил иккинчи чорагида қайтади.
Боз устига ишсизлик ўсиши катта ҳисобда сунъий – иқтисодиётга коронаинқирозли триллион доллар қўшилиши сабаб.
Сентябрда тўловлар тўхтатилади. Кузга келиб эмланиш ортидан авиапарвозлар ва меҳмонхоналар тўлиши қайта тикланиши истисно қилинмайди. Демак, туризм ҳам гуллаб-яшнайди.
Капитолий накануне церемонии инаугурации Джо Байдена - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2021
Колумнистлар
Рекорд қўйди: АҚШ инфляцияси жаҳон иқтисодига таҳдид солмоқда
Албатта, ўсиб бораётган инфляцияни инобатга олмасликнинг иложи йўқ. Май ойида АҚШда истеъмолчилар нархлари йилликка беш фоизга ошди. Ҳамма нарса қимматлади: маҳсулотлар, кийим-кечак, маиший техника, машиналар.
Бироқ бу вақтинча, ишончи комил Федерал захира тизими раиси Жерем Пауэллнин. Регулятор таҳлилчиларининг прогнозларига кўра, йил якунига кўра инфляция 3,4 фоизни ташкил эди. 2022 йилда – 2,1.

Америкага етиб олиб ва ўзиб кетиш

Одатда пасайиш кўтарилиш билан ўрин алмашади. Ҳозир ҳам қайта тикланиш кузатилмоқда. Жаҳон иқтисодиёти кутилгандан ҳам тезроқ қайта тикланмоқда, дея қайд этади. Халқаро валюта жамғармаси. Хитой барча йирик ўйинчиларни ортда қолдириб, инқирозгача бўлган давр ўсиш кўрсатгичларга қайтди. Қўшма Штатлар ҳам имкониятни қўлдан бой беришмайди. Америкаликларнинг янги иқтисодий даврга ўтиш учун ресурслари бор.
Россия ҳам пандемия оқибатлари билан курашмоқда. Аҳоли ва бизнесни қўллаб-қувватлашга икки ярим триллион рублдан зиёд ажратилди. Бу федерал бюджетнинг 10 фоизи.
Лекин ҳозирча кичик бизнес ва хизмат соҳаси қийинчиликларни бошдан кечирмоқда. Шундай бўлса ҳам, январь-апрелда маҳаллий авиапарвозлар 2019 йилги кўрсатгичдан ошди. “Икки йил сабр қилмоқ даркор. Корхоналарнинг асосий қисми жабр кўрди, кўпчилик ишидан айрилди. Биринчи ярим йилликда ёпилгандан кўра рўйхатга олинган юридик шахслар икки бараварга камайди”, - дейди Михаил Коган.
Инфляция муаммоси бизда Штатлардагига қараганда кам эмас. Июнда истеъмолчилар нархлари ўсиши йиллик ҳисобда олти ярим фоизга етди, деб хабар қилади Росстат. Бу 2016 йидан буён максимум. Дунёда изчил қимматлашаётган сабзавот ва қурилиш материаллари драйвер бўлишди. Лекин май ойида янада ёмонроқ бўлди. Иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетниковнинг сўзларига кўра, “инфляция ўсиши бўшашмоқда”. Идора июлда сўнгги негатив бўлиши, августда эса дефиляцияни кўришга умид қилмоқда.
Женщина слушает выступление министра иностранных дел Китая Ван И на форуме Лантинга - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2021
Дунёда
АҚШ Хитойни яккалаш билан таҳдид қилди
Аммо таҳлилчилар бу қадар ишонч-умид билан қарамаяпти: суръат йил охирига келиб ёмонлашиши мумкин. Инфляция босими ички ва ташқи каналлар бўйича кучаяди. Шунинг учун июлда МБ асосий ставкани яна кўтариши истисно қилинмайди. 11 июнь куни регулятор уни беш фоиздан беш ярим фоизгача кўтарди. 2022 йил бошига келиб етти фоиз ҳам бўлиши мумкин.
Бу шароитларда ҳукуматнинг солиқ хатти-ҳаракатлари ва чеклов чораларини синчковлик билан ўйлаб кўришларига тўғри келади, дейишмоқда иқтисодчилар. Мамлакат ўзми-кўпми ўзига келаётганининг далолати – реал даромадларнинг ўсиши. Ҳозирча ҳамёнлар жадал бўшаб бормоқда. Биринчи чоракда кўрсатгич 2014 йилдаги инқирозга қараганда тўққиз ярим фоизга паст эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала