Сув учун можаро Наманганда деҳқон ўлими билан якун топди

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишРабота скорой помощи в Москве
Работа скорой помощи в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.07.2021
Oбуна бўлиш
Н.О қўли билан М.Ннинг бош қисмига урганлиги оқибатида, М.Н. ерга боши билан йиқилиб, тан жароҳати олган.
ТОШКЕНТ, 12 июл - Sputnik. Наманганда икки эркак ўртасида сув учун бошланган можаро бирининг ўлими билан якун топди, деб хабар бермоқда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
Ҳодиса Наманган шаҳар Давлатобод туманида рўй берган.
Эллик олти яшар Н.О. МЧЖга қарашли мевали боғда шу ерда деҳқончилик билан шуғулланган, тўрақўрғонлик 63 яшар М.Н. билан сув туфайли жанжаллашиб қолади.
Н.О қўли билан М.Ннинг бош қисмига урганлиги оқибатида, М.Н. ерга боши билан йиқилиб, тан жароҳати олган.
Сўнгра Н.О. М.Н.ни Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмасига олиб борган.
М.Н. олган тан жароҳати бўйича Тўрақўрғон туман марказий шифохонасига ётқизилиб, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, 10 июль куни вафот этган.
Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотномасига кўра, марҳумнинг баданида ташқи тан жароҳатлари мавжуд эмаслиги, унинг ўлими бош мия ёпиқ шикасти, бош мия тўқима остига қон қуйилишидан келиб чиққанлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар Давлатобд тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 10 июль куни Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Янгиликлар лентаси
0