Жамият

COVIDга чалинган фуқароларга ёрдам учун: Тошкент туманларида махсус поликлиникалар очилди

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишМосковский клинический центр инфекционных болезней "Вороновское"
Московский клинический центр инфекционных болезней Вороновское - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2021
Бу ерга коронавирус инфекциясига гумондор ҳамда инфекция тасдиқланган шахслар оилавий поликлиникалар йўлланмаси ва "103" хизмати орқали ёки ўзлари мустақил равишда ҳам мурожаат қилишлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 13 июл - Sputnik. Коронавирус инфекциясига гумон қилинган шахслар ҳамда ушбу инфекция тасдиқланган беморларга бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш мақсадида Тошкент шаҳрининг 11 та туманида 1 тадан махсус поликлиникалар ташкил этилди, деб хабар бермоқда ССВ матбуот-хизмати.
Тиббий-санитария муассасалари ва хизмат кўрсатиш йўналиши яқин бўлган диспансерлар биносида фаолият бошлаган мазкур поликлиникалар аҳолига куну тун хизмат кўрсатиши белгиланган.
Мюнхенская конференция по безопасности - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2021
Дунёда
Коронавирус билан боғлиқ вазият вакцина етишмовчилиги туфайли ёмонлашмоқда – БССТ
Ҳар бир марказга 3 тадан тиббий бригада бириктирилган ва улар таркибидан 2 нафар шифокор ҳамда 2 нафар ўрта тиббиёт ходими ўрин олган. Шунингдек, беморларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида ушбу поликлиникалар рентген, кислород конденсаторлари, пульсоксиметр, зарур дори-дармонлар, сарфлов материаллари, дезинфекцияловчи эритма ва реактивлар, шунингдек, махсус тиббиёт воситалари билан таъминланган.
Айни пайтда пойтахтдаги барча оилавий поликлиникалар ушбу поликлиникалар билан интеграция асосида фаолият юритаётган бўлиб, у ерга коронавирус инфекциясига гумондор ҳамда инфекция тасдиқланган шахслар оилавий поликлиникалар йўлланмаси ва “103” хизмати орқали ёки ўзлари мустақил равишда ҳам мурожаат қилишлари мумкин.
Временный госпиталь для пациентов с COVID-19, развернутый в ледовом дворце Крылатское - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2021
Жамият
Самарқандда коронавирус беморларини даволаш ва тақсимлаш маркази яна иш бошлади
Агар тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат қилган фуқаронинг шикоятларига кўра, унда коронавирус касаллиги гумон қилинса, беморга ўзи яшайдиган тумандаги махсус поликлиникага бориш тавсия этилади. Бироқ унинг ҳолат ва имконияти бунга монелик қилса, беморнинг уй манзили ёзиб олинади ва у ҳақидаги маълумот махсус поликлиникага тақдим этилади. Сўнг, бемор махсус поликлиника учун ажратилган автотранспорт воситаси ёрдамида у ерга олиб келинади ва белгиланган стандартлар бўйича тиббий-санитария ёрдами кўрсатилади.
Махсус поликлиникага мурожаат қилган беморлар учун махсус карта юритилиб, унда фуқаронинг динамик ҳолати, текширув ва даволаш натижалари қайд этиб борилади.
Мурожаат қилганлар орасида "COVID-19" инфекцияси тасдиқланмаган беморлар бўлса, улардан керакли таҳлиллар олинади ва тезкор равишда ҳудудий санитария хизмати лабораторияларига етказилади.
Шу билан бирга, беморлар оғирлик даражасига кўра сараланиб, аҳволи енгил фуқароларга уйда даволанишлари учун зарур тавсиялар берилади. Бироқ агар беморнинг аҳволи оғир бўлса, у зудлик билан махсус шифохонага юборилади ва бу ҳақида фуқаро истиқомат қиладиган ҳудуддаги оилавий поликлиникага хабар қилинади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала