Видео

“Егулик ва сув ҳаммага етмаяпти”: толиблардан жабр кўрган афғонлар ҳаёти ва арз-доди

“Толибон”* жангарилари ҳужумлари туфайли Афғонистоннинг минглаб тинч аҳолиси ўз уйлари тарк этиб, вақтинчалик чодирли лагерларга кўчиб ўтишга мажбур бўлишди.
Толиблар Афғонистондан Америка қўшинлари олиб чиқиб кетилиши ортидан фаоллашди. Улар кўплаб ҳудудларни, айниқса Афғонистоннинг шимолидаги туманларни эгаллаб олишмоқда.
“Қишлоғимизни ўраб олишди. Қўлимиздан ҳеч нарса келмайди, толиблар уйларимизни эгаллаб олишди. Бизни болаларимиз билан кўчириб юборишди, қашшоқликда кун кўряпмиз”, - дейди маҳаллий аҳолидан бири Биби Зайнаб.
Люди во временном лагере для пострадавших в результате боевых действий, на одной из улиц Кабула - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Кобул бутун Афғонистондаги қочоқлар учун бошпана бўлмоқда
Қочоқлар чодирли лагерлардае егулик, сув ва тиббий ёрдам етишмасидан шикоят қилишмоқда.
“Толибон”* вакиллари хатти-ҳаракатидан Вашингтон ҳам хавотир билдирди, аммо АҚШ афғон ҳукуматига мамлакат ҳимоя учун ўз имкониятларидан фойдаланишни тавсия қилишмоқда.
Толибларнинг таъкидлашича, улар Афғонистоннинг 80 фоиздан зиёд ҳудудини назорат қилишмоқда. Расмий Кобул буни рад этмоқда.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала