Дунёда

Коронавирус билан боғлиқ вазият вакцина етишмовчилиги туфайли ёмонлашмоқда – БССТ

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Фотобанкка ўтишМюнхенская конференция по безопасности
Мюнхенская конференция по безопасности - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2021
Тўрт ҳафтадирки жаҳонда COVID-19 касаллигига чалиниш ҳолатлари ўсиб бориши кузатилмоқда. Вакцина етишмовчилиги кузатилаётган регионларда ҳолат анча ёмон, деб таъкидлайди БССТ
ТОШКЕНТ, 13 июл – Sputnik. Коронавирус пандемияси билан боғлиқ эпидемиологик ҳолат ёмонлашмоқда. Бу ҳақда душанба куни Женевада бўлиб ўтган брифингда Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус маълум қилди.
Производство вакцины Sputnik V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2021
Колумнистлар
Вакциналар уруши: Европа Sputnik V билан қандай курашмоқда
"Ўтган ҳафта бутун дунёда кетма-кет тўртинчи ҳафта COVID-19 билан касалланганлар сони кўпайиши қайд этилди. Ушбу ўсиш Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг олтита минтақасида қайд этилди. 10 ҳафталик пасайишдан сўнг, ўлим кўрсаткичи ҳам ошди ", - деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори.

Вакцина етишмовчилиги

Гебрейесуснинг таъкидига кўра, вакцина етишмовчилиги кузатилаётган жойларда аҳвол анча ёмон, шу билан бирга пандемия "ҳозирча ҳеч қаерда тугамаган".
Гебрейесуснинг айтишича, "соғлиқни сақлаш соҳасида вазият ёмонлашуви кузатилмоқда". "Бу эса кўплаб ҳаётларни ва мустаҳкам глобал тикланишни хавф остида қолдирмоқда", - деб ҳисоблайди БССТ раҳбари.
Производство вакцины Sputnik V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2021
Россия
Nature журналида “Спутник V”нинг самарадорлиги ҳақида мақола пайдо бўлди
Вакцина етишмовчилиги масаласини муҳокама қилиш учун БССТ ва Бутунжаҳон савдо ташкилоти келаётган ҳафтада давлатлар ва бизнес вакиллари йиғилишини ўтказишни режалаштирмоқда.
Йиғилишда давлат ва хусусий сектор раҳбарлари тўпланадилар. Йиғилиш иштирокчилари вакцина олишда нотенглик масалаларини муҳокама қилишлари кутилмоқда.

"Дельта" штамми

Дунёда 104дан зиёд мамлакатларда коронавируснинг дельта-штамми айланмоқда. У жуда юқори юқумлилик даражасига эга.
Кутилишича, жуда яқин орада ушбу штамм дунёда етакчи ўринга чиқади, деб баёнот қилди Гебрейесус.
Госпиталь для больных COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.06.2021
Дунёда
БССТ: "дельта" штамми дастлабки коронавирусдан икки баробар юқумлироқ
Эслатиб ўтамиз, "дельта" штамми "альфа" вариантига қараганда 50% тезроқ тарқалиш хусусиятига эга. "Альфа" штамми коронавирус инфекциясининг дастлабки штаммига қараганда 50% юқумлироқ эди.
Бундан ташқари, ҳиндча штамм ўта қисқа инкубация даврига эга бўлиб, касалликдан сўнг ўта оғир асоратларни келтириб чиқаради. Унга қарши энг самарали кураш усули - бу ўз вақтида амалга оширилган вакцинациядир.

Дунёдаги вакциналар ҳақида

Бугунги кунда коронавирусга қарши юздан зиёд вакциналар ишлаб чиқариш жараёнида турибди. Бу ҳақда душанба куни бўлиб ўтган брифингда БССТ бош илмий ходими Сумья Сваминатан маълум қилган.
 Вакцинация от COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.07.2021
Жамият
Ўзбекистон вакциналарни қандай нархда сотиб олмоқда
Мутахассиснинг сўзларига кўра, гап 105та номзод-вакциналар ҳақида бормоқда. Уларнинг аксарияти клиник синовларнинг учинчи босқичидан ўтмоқда. Сваминатаннинг фикрича, янги вакциналар янада самаралироқ бўлиши мумкин. Тахминларга кўра, бу вакциналарни сақлаш шароитлари ҳам анча енгилроқ бўлади.
"Янги ишланмалар ва синовларга зарурат ўз аҳамиятини йўқотмаётган бир вақтда, янги вакциналарни ишлаб чиқишга ҳаракат қилаётганларни рағбатлантирмоқ лозим", дея қайд этади БССТ эксперти.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала