Москвада мигрантлар яна оммавий муштлашди

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишМассовая драка на Хованском кладбище в Москве
Массовая драка на Хованском кладбище в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2021
Oбуна бўлиш
Маҳаллий ОАВларнинг ёзишича, муштлашувда 50 нафардан 200 нафаргача мигрантлар иштирок этган.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Москвада “Кузьминки” метро бекати яқинида мигрантлар иштирокида оммавий муштлашув рўй берди. Бу ҳақда Россия ИИВнинг Москва бўйича Бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Ҳодиса 13 июлга ўтар кечаси Зеленодольская кўчасида содир бўлган. Маҳаллий ОАВларнинг ёзишича, муштлашувда 50 нафардан 200 нафаргача мигрантлар иштирок этган.
Жанжал вақтида улар йўлга чиқиб кетиб, автомобиллар ва йўловчиларга халақит беришган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари жанжалнинг бир неча иштирокчиларини қўлга олиб, ҳудудий бўлимларга келтиришган. Қўлга олинганлар 20 кишини ташкил этаётгани айтилмоқда.
Жанжал оқибатида бир неча киши жабрланган, айримлар пичоқланган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилган.
Оммавий муштлашувни айнан қайси мамлакат фуқаролари уюштиргани борасида турли тахминлар билдирилмоқда.
Ҳозирда ҳодиса тафсилотларига ойдинлик киритилмоқда ва унинг қатнашчилари аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москвадаги бозорлардан бирида мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув юз бергани хабар қилинган эди.
Боксерские перчатки, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2021
Москвадаги ММА турнирида мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув юз берди – видео
Янгиликлар лентаси
0