Москвадаги оммавий муштлашувда иштирок этган мигрантлар “депорт” қилинади

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишМосквадаги Хован қабристонида рўй берган оммавий муштлашув
Москвадаги Хован қабристонида рўй берган оммавий муштлашув - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2021
Oбуна бўлиш
Москвадаги оммавий муштлашувда иштирок этган мигрантлар мамлакатдан чиқариб юборилади.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Москвадаги оммавий муштлашувда иштирок этган мигрантлар суд қарорига кўра мамлакатдан чиқариб юборилади.
РФ Ички ишлар вазирлиги Москвадаги "Кузминки" метро станцияси яқинида юз берган муштлашувдан сўнг 103 киши полицияга олиб келинганлигини тасдиқлади.
Мигрантлар жаримага тортилади ва мамлакатдан чиқариб юборилади, айрим эса Россияга киришга тақиқ қўйилади.
Здание консульства Узбекистана в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2021
Ташқи миграция агентлиги Москвада юз берган оммавий муштлашув юзасидан баёнот берди
Бугун кечаси “Кузминки” метро станциясида Марказий Осиё давлатларидан келган мигрантлар иштирокида оммавий муштлашув юз берди, тахминларга кўра унда 200-400 нафар киши қатнашган.
Айримлари жиддий жароҳат олган ва касалхонага ётқизилган.
Уларнинг барчаси майда безориликда ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакилларига бўйсунмасликда айбланмоқда. Бунинг учун 2,5 минг рублгача жарима ёки 15 сутка “қамоқ” берилиши мумкин.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, ушбу оммавий муштлашувда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этмаган.
Янгиликлар лентаси
0