Қирғизистонда кучли сел тошқини, 2 аёл ва 6 бола нобуд бўлди – даҳшатли офат видеоси

© Фото / Улан МаккамбаевСелевой поток
Селевой поток - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2021
Oбуна бўлиш
Қирғизистонда кучли сел оиланинг 6 нафар аъзосининг умрига зомин бўлди.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Акси туманида сел тошқини оқибатида 2 нафар аёл ва 6 нафар бола нобуд бўлди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон.
Сел оқими 63 ёшли аёл, унинг 40 ёшли қизини ва 16, 12, 7 ва 3 ёшли набиралари ва меҳмонга келган 12 ёшли болани олиб кетди. Барчаси чодирда яшашган эди.
Қўшни қишлоқда 5 ёшли болани оқим олиб кетди. Икки болани (3 ва 5 ёшли) қидириш давом этмоқда.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров тошқин оқибатларини бартараф этиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича ҳукуматга кўрсатмалар берди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хизматнинг кучайтирилган режимига ўтказилди.
Янгиликлар лентаси
0