Россия

"Спутник V"нинг коронавируснинг янги штаммларига қарши самарадорлиги аниқланди

© Sputnik / Фотобанкка ўтишПроизводство вакцины Sputnik V
Производство вакцины Sputnik V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2021
"Спутник V"нинг коронавируснинг янги штаммларига қарши самарадорлиги аксарият вакциналардан юқори экани аниқланди.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Россиянинг Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология илмий изланишлар миллий маркази "Спутник V" вакцинасининг коронавируснинг янги штамларига қарши самарадорлигини ўрганиб чиқди, РИА Новости хабарига асосан.

Илмий тадқиқот натижалари Vaccines ҳалқаро журналида чоп этилган. Тадқиқот жараёнида эмланган кишининг қон зардобининг тирик коронавируснинг бугунги кунда кенг тарқалган штаммларини (Британия, ЖАР ва Ҳинд штаммлари) нейтраллаштириш хусусиятлари аниқланган. Изланиш методлари мақолада батафсил келтирилган.

"Спутник V" иккита аденовирус векторидан иборат бўлган, коронавирусга қарши рўйхатдан ўтказилган энг биринчи вакцина эди. Гамалея маркази изланишлари ана шундай услубнинг тўғри эканини намойиш қилди. Вакцинанинг янги ва янада хавфлироқ штаммларига қарши самарадорлиги аксарият бошқа вакциналарниникдан юқори экани тасдиқланди, - дейди Россия Тўғридан-тўғри инвестициялар фонди раҳбари Кирилл Дмитриев.
“Биз коронавируснинг трансформация ва мутация хусусиятлари ҳақида тобора кўпроқ маълмуот олмоқдамиз. Бугунги кунда "Спутник V" коронавируснинг дастлабки ва янги штаммларига қарши энг самарали воситалардан бири бўлиб қолмоқда. Бунга вакцина ишлаб чиқишда қўлланилган уникал метод - икки аденовирус векторидан “траснпорт воситаси” сифатида фойдаланиш услуби ҳисса қўшмоқда”, - деди Гамалея маркази директори Александр Гинцбург.
Маълумот учун бугунги кунда "Спутник V" дунёнинг 67 та мамлакатида рўйхатдан ўтказилган. Ушбумамлакатлар аҳолиси 3,5 миллиарддан ортиқ. Вакцина билан эмланганлар сони бир неча ўн миллион кишидан ошиб кетган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала