Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги оммавий жанжалнинг олди олинди

© Sputnik / Рамиз БахтияровМашина ДПС
Машина ДПС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2021
Oбуна бўлиш
Миробод туманида тунда "разборка" учун тўпланган ўнлаб мактаб ўқувчилари ички ишлар бўлимига олиб кетилди.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Тошкент шаҳри Миробод туманида тунда тўпланган 8, 9, 11-синф ўқувчилари ички ишлар бўлимига олиб кетилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабарда ёзилишича, 10 июль куни тахминан соат 20:30 ларда навбатчилик қисмига тумандаги Шаҳрисабз ва Истиқлол кўчалари кесишмасида бир нечта ёш йигитлар тўпланганлиги ҳамда ўзаро муносабатларини ҳал қилаётгани, уларнинг бу можароси катта жанжалга айланиб кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабар келиб тушган.
Драка, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2021
Нукусда ўтказилган фестивалдан кейин оммавий муштлашув рўй берди
Ҳодиса жойига тезкорлик билан етиб келган ички ишлар органлари ходимлари ўнлаб вояга етмаганлар — 8, 9, 11-синф ўқувчилари ўзаро баҳслашаётганини аниқлаган. Воқеа сабабларини ўрганиш мақсадида уларнинг барчаси Яшнобод тумани ИИО ФМБга олиб келинган.
Можаро иштирокчиларидан бирининг Тошкент шаҳар ИИББ ходимларига маълум қилишича, муносабатларни ҳал қилишига ижтимоий тармоқларда рақиби унинг шаъни ва қадр-қимматини камситганлиги сабаб бўлган.
ИИББ ходимлари вояга етмаганлар билан рўй берган ҳодиса ҳақида ота-оналарига хабар беришган ва уларнинг иштирокида профилактик суҳбат ўтказишган..
Содир бўлган ҳолат бўйича текширув давом эттирилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0