Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, толиблар мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари ўз хатти-ҳаракатларини фаоллаштирди. Улар кундан-кунга янги туманларни ўз назоратига остига олди. Вазият Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида кескинлашди.

Афғон ҳукумат қўшинлари: 3 кун ичида 1,4 минг “Толибон” жангариси йўқ қилинди

© AP Photo / Fraidoon PooyaaВооруженные люди в Афганистане
Вооруженные люди в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2021
Афғон ҳукумат қўшинлари: 3 кун ичида 1,4 минг “Толибон” жангариси йўқ қилинди.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Афғонистон ҳукумат қўшинлари “Толибон”га (Россияда тақиқланган ҳаракат) топширилган ҳудудлар устидан назоратни қайтариб олаётганини ва 3 кун ичида 1,4 минг “Толибон” жангариси йўқ қилинганлигини маълум қилди.
Афғонистонда қишлоқ жойларда муҳим ҳудудларни эгаллаб олган ва йирик шаҳарларга қарши ҳужумни бошлаган ҳукумат кучлари ва Толибон* жангарилари ўртасида қарама-қаршилик кетмоқда.
Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Толибон* ва ИШИД*: РФ Афғонистон бўйича махсус вакилининг энг долзарб саволларга жавоблари
Афғонистонда беқарорлик АҚШ администрацияси томонидан Афғонистондан 11 сентабргача қўшинларни олиб чиқиб кетишни якунлаш ҳақидаги ваъдалари фонида кучаймоқда.
2020 йилда Вашингтон ва “Толибон”* Дохада 18 йилдан ортиқ уруш давомида биринчи тинчлик битимини имзоладилар. У 14 ой ичида Афғонистондан хорижий қўшинларни олиб чиқиб кетишни ва маҳбуслар алмашинувидан сўнг афғонистонлараро мулоқотни бошлашни назарда тутади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала