Британия зарур бўлганида толиблар билан ишлашга тайёрлигини билдирди

© AFP / FARIDULLAH AHMADZAIБоевики, запрещенного в РФ, движения Талибан
Боевики, запрещенного в РФ, движения Талибан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2021
Oбуна бўлиш
Британия Мудофаа вазирлиги раҳбари Уоллес Лондон зарурат туғилганида толиблар билан ишлашга тайёрлигини билдирди
ТОШКЕНТ, 14 июл - Sputnik. Буюк Британия зарурат туғилганида, агар "Толибон"* ҳаракати Афғонистон ҳукумати тепасига келган тақдирда, у билан ишлашга тайёр, деб баёнот қилди Британия мудофаа вазирлиги раҳбари Бен Уоллес.
"Ҳукуматда қандай кучлар бўлмасин, агар улар муайян халқаро нормаларга амал қилса, Буюк Британия ҳукумати у билан ҳамкорлик қилади", - деди вазир Telegraph нашрига берган интервьюсида.
Уоллеснинг сўзларига кўра, Британиянинг бундай қарорига турли муносабат билдирилиши табиий, ва у буни тушунади, аммо прагматик ёндашув мустаҳкам тинчлик асосига айланиши мумкин.
Вооруженные люди в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2021
"Толибон"* - 2021: уюшмами ёки аллақачон давлат?
"Ҳар қандай тинчлик жараёнида душман билан ярашишга тўғри келади", - деб ҳисоблайди сиёсатчи.
Сиёсатчининг фикрича, толиблар халқаро даражада тан олинишни истайди, аммо бунинг учун улар радикал усуллардан воз кечишларига тўғри келади. "Давлатчилик қурилиши учун молиялаштириш ва кўмак зарур, бошда террорчининг ниқоби билан эса бундай кўмакни олишни имкони йўқ", - дея таъкидлади Уоллес.
* Россияда таъқиқланган террористик ташкилот.
Янгиликлар лентаси
0