Иқтисод

Бухородан Россияга помидор ва қалампир олиб киришга вақтинча чеклов киритилди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Фотобанкка ўтишПродажа овощей и фруктов в Москве
Продажа овощей и фруктов в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2021
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Россиянинг Ветеринария ва фитосанитария бўйича федерал хизмати (Росселхознадзор) Ўзбекистоннинг Бухоро вилоятидан Россияга қалампир ва помидор маҳсулотларининг кириб келишини вақтинчалик чеклади. Бу ҳақда идора сайтида хабар қилинди.
Қайд этилишича, чеклов бу минтақадан келтирилган помидорларда жигарранг буришган вирус (ToBRFV Tomato brown rugose fruit virus) аниқлангани сабаб киритилган.
Помидоры  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2021
Иқтисод
Россия Ўзбекистоннинг 17та корхонасидан помидор импортига рухсат берди
Аввалроқ Росселхознадзор 28 июндан бошлаб Фарғона вилоятида фаолият кўрсатувчи 15 та корхонадан Россияга помидор ва қалампир олиб киришга рухсат берган эди.
Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-апрель ойлари давомида Россияга 17,5 минг тонна помидор экспорт қилган ва Россия ўзбек помидорининг асосий харидори бўлган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала