Жамият

Июнь ойида энг кўп юрганларга қарийб 69 млн сўм тўлаб берилди

© Sputnik / Евгений Биятов / Фотобанкка ўтишУчастница марафона
Участница марафона - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2021
Июнь ойи якунларига кўра, 890 947 қадам пиёда юрган Тошкент шаҳар Юнусобод туманида истиқомат қилувчи фуқаро ғолиб деб топилган. У ўзининг электрон ҳамёнини 1,8 млн сўмдан кўпроққа бойитиб олган.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. 1 июндан бошлаб ўзбекистонликлар орасида юриш ва югуришни кенг тарғиб қилишга қаратилган “Соғлом турмуш тарзи” (1hls.uz) платформаси расман фаолият кўрсатишни бошлади.
Июнь ойи якунларига кўра, 890 947 қадам пиёда юрган Тошкент шаҳар Юнусобод туманида истиқомат қилувчи Тимур Рафикович Ахмадуллин ғолиб деб топилган ва 1 миллион сўмни қўлга киритган. У нафақат республика, балки туман ва ҳудуд кесимида ҳам ғолиб чиққан. Шу боис ўзининг электрон ҳамёнини умумий ҳисобда 1,8 млн сўмдан кўпроққа бойитиб олган.
Умумий ҳисобда июнь ойида “Соғлом турмуш тарзи” (1hls.uz) платформасининг туман, ҳудуд ва республика босқичи ғолибларига 68,9 млн сўм мукофот тарзида тўлаб берилган. Шундан 60,9 миллиони 203 туман босқичи ғолибларига (тўлиқ рўйхат), 7 млн сўм Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудлари ғолибларига ҳамда яна 1 млн республика миқёсида энг кўп юрган фуқароларга мукофот тариқасида тўлаб берилган.
Қайд этилишича, айрим фуқаролар платформага ҳалигача ишончсизлик билан қарамоқда.
“Бироқ шубҳа-гумонларга боришингиз ўринсиз, “Соғлом турмуш тарзи” (1hls.uz) платформаси ишламоқда ва у орқали Ўзбекистоннинг 18 ёшдан ошган фуқаролари аллақачон июнь ойи якунларига кўра ўзларига тегишли мукофот пулларини қўлга киритиб улгуришди”, - дейилган хабарда.
Азиз Абдухакимов лично протестировал велодорожки Ташкента - фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2020
Жамият
Раҳбарлар ишга бир марта пиёда келиб кетади - янги қонун
Ҳозирда умумий ҳисобда платформадан 27 482 киши рўйхатдан ўтган. Шундан 20 774 нафари эркаклар, 6 658 нафари эса аёллардир.
“Соғлом турмуш тарзи” иловасини Google play ва App storeʼдан юклаб олиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, президент фармони билан бир сутка давомида 10 минг ва ундан ортиқ қадам юрганларнинг электрон ҳамёнига 3 минг сўм, бир ойда бир марта туман (шаҳар) бўйича энг кўп юрган шахсга 300 минг сўм, ҳудудлар бўйича энг кўп юрган шахсга 500 минг сўм, республика бўйича энг кўп юрган шахсга 1 млн сўм қўшимча тўланади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала