Сиёсат

Камилов Душанбеда ШҲТ ТИВК йиғилишида иштирок этди

© Пресс-служба МИД УзбекистанаАбдулазиз Камилов принял участие в заседании Совета министров иностранных дел государств-членов Шанхайской организации сотрудничества в Душанбе
Абдулазиз Камилов принял участие в заседании Совета министров иностранных дел государств-членов Шанхайской организации сотрудничества в Душанбе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2021
Йиғилишда вазирлар ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмасини янада кенгайтириш ва ривожлантириш бўйича фикр алмашишди.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. 13-14 июль кунлари Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишида иштирок этди.
Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Хитой, Тожикистон ва Ўзбекистон ташқи сиёсий идоралари раҳбарлари ШҲТ бош котиби ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори иштирокида ташкилотнинг бўлажак юбилей саммитига тайёргарлик жараёнини муҳокама қилишди.
© Пресс-служба МИД УзбекистанаАбдулазиз Камилов принял участие в заседании Совета министров иностранных дел государств-членов Шанхайской организации сотрудничества в Душанбе
Абдулазиз Камилов принял участие в заседании Совета министров иностранных дел государств-членов Шанхайской организации сотрудничества в Душанбе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2021
Абдулазиз Камилов принял участие в заседании Совета министров иностранных дел государств-членов Шанхайской организации сотрудничества в Душанбе
Вазирлар ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилиши кун тартиби лойиҳасини ва мажлисида имзолаш учун таклиф қилинган ҳужжатларни кўриб чиқдилар.
Сўнгги 20 йил ичида ШҲТ нуфузли халқаро тузилишга айланиб, замонавий давлатлараро алоқалар тизимини мустаҳкамлашда муносиб иштирок этаётгани алоҳида таъкидланди.
Ташкилот фаолиятини, шу жумладан, ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмасини янада кенгайтириш ва ривожлантириш бўйича фикр алмашилди.
Шунингдек, халқаро ва минтақавий характердаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Делегациялар раҳбарларини Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ҳам қабул қилди.
© Пресс-служба МИД УзбекистанаАбдулазиз Камилов принял участие в заседании Совета министров иностранных дел государств-членов Шанхайской организации сотрудничества в Душанбе
Абдулазиз Камилов принял участие в заседании Совета министров иностранных дел государств-членов Шанхайской организации сотрудничества в Душанбе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2021
Абдулазиз Камилов принял участие в заседании Совета министров иностранных дел государств-членов Шанхайской организации сотрудничества в Душанбе
Учрашувда жорий йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтадиган ШҲТнинг Душанбе саммити якунлари бўйича Ташкилотга раислик Ўзбекистон томонига ўтиши муносабати билан Абдулазиз Камилов ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши номидан нутқ сўзлади.
Вазир ўз нутқида ўзаро алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб жиҳатларини, ШҲТга аъзо давлатларнинг кўп томонлама ҳамда икки томонлама шаклдаги ҳамкорлик ва шериклик жараёнида эришилган улкан ижобий ютуқларни қайд этди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала