Жамият

Ўзбекистонда барча миллатлар учун кенг имкониятлар яратилган – миллий марказ раҳбари

© Комитет по делам национальностейКиргизский национально-культурный центр
Киргизский национально-культурный центр - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2021
30 июлнинг "Халқлар дўстлиги куни" деб эълонқ илиниши – Ўзбекистон тарихида муҳим воқеа бўлди - Рахматулла Жабборов.
ТОШКЕНТ, 17 июл – Sputnik. Ўзбекистонда яшаётган миллатлар ўз тили, миллий маданияти ва урф-одатларини сақлаб қолиши ва ривожлантириши учун барча имкониятлар яратилган.
Бу ҳақида АОКАда бўлиб ўтган брифингда Ўзбекистондаги Қирғиз миллий маданий маркази раҳбари Раҳматулла Жабборов ҳикоя қилиб берди.
Жабобров айтишига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 300 мингдан ортиқ қирғиз миллатига мансуб фуқаролар истиқомат қилади. Улар учун Андижон, Фарғона,Наманган, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари Қирғиз миллий маданий маркази филиаллари фаолият юритади. Шунингдек, Ўзбекистонда 51 та мактабда таълим қирғиз тилида олиб борилади ва ушбу мактаблар учун дарсликлар қирғиз тилида чоп этилади.
Миллий маданий раҳбар айтишига кўра, Ўзбекистонда сўнгги йилларда халқ дипломатияси ва миллатлараро тотувликни таъминлаш учун жуда кўп ишлар амалга оширилган.
Хусусан, президент томонидан 1995 йилга қадар кириб келганларга Ўзбекистон фуқаролигини бериш, ундан ташқари узоқ вақт давомида яшаб келганларни соддалаштирилган тартибда фуқароликка қабул қилиш – камида 50 минг киши учун орзиқиб кутилган янгилик бўлган.
Ундан ташқари Шавкат Мирзёиев ташаббуси билан 30 июль – Халқлар дўстлиги куни деб эълонқ илиниши – муҳим тарихий воқеа бўлган.
Маълумот учун бугунги кунда Ўзбекистонда 130дан ортиқ миллий маданий марказлар ва 38та дўстлик жамиятлари фаолият юритиб келмоқда. Шунигдек Ўзбекистонда 16та диний конфессиялар бор.
© Комитет по делам национальностейКиргизский национально-культурный центр
Киргизский национально-культурный центр - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2021
Киргизский национально-культурный центр
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала