Жамият

Ўзбекистондан АҚШга ит олиб келиш тақиқланди

Собака - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2021
Рўйхатдан Ўзбекистон билан бир қаторда дунёнинг яна 112 мамлакати ўрин олган
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. АҚШда 113 мамлакатдан, жумладан, Ўзбекистондан итларни олиб киришга оид вақтинчалик тақиқ кучга кирди. Бу ҳақда АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш федерал маркази (CDC) сайтида хабар қилинди.
Рўйхатдан Ўзбекистон билан бир қаторда Россия, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Украина, Беларусь, Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Хитой, Молдова,Осиё, Африка, Лотин Америкасининг ўнлаб мамлакатлари ва бошқалар ўрин олган.
Таъкидланишича, янги чекловлар Америкада қутуриш касаллиги тарқалиши хавфи билан боғлиқ.
Собака в клетке на одном из рынков Китая - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2020
Жамият
Тошкент аҳолиси ит-қассоби устидан шикоят қилишди - "Меҳр ва оқибат" жамияти
CDC маълумотларига кўра, тақиққа тушган мамлакатлар ҳиссасига Америкага импорт қилинаётган итларнинг қарийб 6 фоизи тўғри келади.
Шу билан бирга янги қоидаларда истиснолар мавжуд: жуда зарур ҳолатларда жонивор эгаларига уни олиб ўтишга рухсат беришлари мумкин. Рухсат берувчи ҳужжат CDC томонидан берилади.
Бунинг учун АҚШга киришдан аввал олти ой илгари махсус аризани расмийлаштириш талаб этилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала