Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, толиблар мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари ўз хатти-ҳаракатларини фаоллаштирди. Улар кундан-кунга янги туманларни ўз назоратига остига олмоқда. Вазият Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида кескинлашган.

Россия ТИВ Афғонистондаги вазиятдан ИШИД* фойдаланиши мумкинлигидан хавотир билдирди

© AFP 2018 / JEWEL SAMADБоевики, запрещенного в РФ, движения Талибан
Боевики, запрещенного в РФ, движения Талибан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2021
Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов Афғонистондаги вазиятдан ИШИД фойдаланиши мумкинлиги хавотир уйғотаётганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Россия Афғонистон шимолидаги уруш хаосидан ИШИД* жангарилари фойдаланиши мумкинлигидан хавотирда. Бу ҳақда Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили, Россия ТИВ Осиё иккинчи департаментининг директори Замир Кабулов РИА Новостига маълум қилди.
“Афғонистон шимолидаги уруш хаосидан ишидчилар фойдаланиши мумкинлиги бизни хавотирга солмоқда. Бу биз учун жуда муҳим жиҳат”, - деди Кабулов.
Унинг сўзларига кўра, сўнгги пайтларда Афғонистон шимолидаги қатор туманларни эгаллаб олган толиблар* ишидчиларнинг ашаддий душмани саналади.
Табличка на столе представителей движения Талибан  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
“Толибон”* Афғонистонда “соф ислом давлати”ни яратмоқчи
“Улар (толиблар* - таҳр.) уларни ёмон кўради ва асирга олмайди, улар уларни йўқ қилишади. Ҳисоб-китобларимизга кўра, шимолда 3-4 минг ишидчилар* қолган. Лекин шимолни ҳукумат кучлари назорат қилган вақтда улар ИШИД* билан жанг қилмаган, ИШИД* ўзини у ерда яхши ҳис қилган, толиблар* эса уларни омон қўймайди. Шунинг учун толибларнинг* у ердаги муваффақияти ИШИД*ни заифлаштиради, ҳужум учун ва Марказий Осиёга қарши диверсия учун заминдан маҳрум қилади”, - дея қўшимча қилди Кабулов.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилотлари
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала